Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди
15 мая 15:01
Новости
Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди
Италиянинг "Комо" клуби 2024/25 йилги мавсум якунида Сеск Фабрегас билан хайрлашмоқчи эмас.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб раҳбарияти 37 ёшли мутахассис "Комо"даги узоқ муддатли лойиҳа устида ишлашда давом этиши ҳақида аллақачон манфаатдор томонларни, жумладан, "Байер"ни ҳам хабардор қилган.
Лейпциг" ёки "Рома"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, "Комо" ўз мураббийига ишонади ва у билан бирга ривожланишни режалаштирмоқда.
Испаниялик мутахассис 2024 йил "Комо"да иш бошлаганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жамоа А Сериянинг жорий мавсумида 35-турдан сўнг 45 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии