RU

Последние новости

18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  0 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  1 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5

Сергей Токов: "Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди" Новости

Сергей Токов: "Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида хоразмликлар бош мураббийи Сергей Токов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Янги мавсум бошланди ва бу билан барча мухлисларни табркилайман. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув биз учун ҳам, "Насаф" учун ҳам оғир кечди. Майдон ҳам оғир экан. Бугун "Насаф"нинг омади келди ва ўйин охирида гол уриб кетди. Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди.

- "Хоразм" жамоаси футболкасида титул ҳомий номи кўринмади? Иккинчи савол: жамоангизнинг бу йилги мақсади қандай?

- Мақсадимиз аниқ - хоразмлик мухлисларни хурсанд қилиш. Титул ҳомий борасидаги савол эса менга эмас, бунга раҳбарият жавоб бергани маъқул. Менинг ишим жамоани ўйинга тайёрлаш.



- Ўтказиб юборилган голда дарвозабон айбдорми?

- Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Ҳозир ҳамма иссиқ ҳароратда турибди. Ўйинни қайта таҳлил қилиб чиқамиз ва хатоларни ўрганамиз. Ютқаздикми, демак бутун жамоа ютқазди: футболчилар, мураббийлар, хуллас ҳамма. Кимнидир айблаш ноўрин бўлади.

- Жамоага ўзингиз хоҳлаган легионерларни таклиф қила олдингизми?

- Имкон қадар селекция ишларини яхши олиб боришга ҳаракат қилдик. Мавсум давомида кўрамиз. Ҳали қиладиган ишимиз кўп, хатоларни камайтириш устида иш олиб борамиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

   
01 мар 22:16:34
Романтик
Токов яхши мурабий эканини сурхонда ишлаганида исботлагандиаммо футболчиларида клас йетишмагадек куринди,аммо харакат бор умуман олганда яхши уйнашди,варотани олдидаги майдони нотекислиги сабабли туп сапчиб бошқа томонга кетиб қолди,голда дарвозабони айби йуқ,майдон халати яхши булганида камида 1 очко билан қайтишарди
   
01 мар 21:59:29
Saidjahon
Хоразмни кузатиш кизик буларди Токов Сурхондаги каби жамоа туза олармикин.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика