RU

Последние новости

10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  0 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  9 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  10 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди» Новости

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди»

Про лига 6-турининг марказий учрашувида «Динамо» жамоаси турнир пешқадамларидан бири «Турон» жамоаси устидан устидан муҳим ғалабага эришди.

Ўйиндан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан баҳс борасидаги таасуротлари билан ўртоқлашди.

- Аввалги ўйинларимиздек бу баҳс ҳам анча қийин ўтди. Биз вазиятимиздан фойдаланиб гол урдик, рақиб эса йўқ. Ўйлаган ва режалаштирган ишларимизни қисман бажардик. Ҳимояда ҳам рақибга айтарли имконият бермадик. Бу ўйинда биз асосан стандартларга катта эътибор қаратгандик, бу борада қатор имкониятга ҳам эга бўлдик. Стандарт вазиятлар бизнинг устунликларимиздан бири, бундан фойдаланишимиз шарт эди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар ўйинимизга таъсир қилди. Очиғини айтсам, охирги вазиятлардан биригача «инфаркт» бўлишимга сал қолди. Йигитларга жиддий эътирозим йўқ.

Умуман олганда эса ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Чунки бугун ўйинни ҳимоядан қуришга интилдик. Сабаби «Турон» ҳужумкор жамоа эди, айниқса қарши ҳужумларда тезкор эди. Аммо футболчиларимиз уларга қанотларда ҳам, марказда ҳам деярли имконият беришмади. Ҳа, хатоларимиз бор, буни муҳокама қиламиз. Ҳозирча биз учун асосийси натижа. Жамоамдан чиройли ўйин талаб қилишимга ҳали вақтли.

Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллоев, Ойбек Нурматов, Азамат Алланиёзовнинг захирадан туширилиши? Ҳа, бу ҳам иккинчи бўлимдаги режаларимиздан бири эди. Чунки жамоанинг аксарият чизиқлари 70 дақиқадан кейин баҳс бошидагидек ўйин намойиш эта олмаслиги маълум эди. Биз таркибда ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Ўзгаришлар самара берди ва якунда ғалаба қозондик.

«Шўртан» билан ўйинимиз? Бирорта ўйинимиз йўқки, бизга осон бўлган бўлса. Ҳар бир баҳсда катта куч ва улкан меҳнат эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Ишлашда ва мақсад сари олға боришда давом этамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика