RU

Последние новости

23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  0 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  12 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  1 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  62 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0

Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор" Новости

Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг (0:6) наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинга қадар жуда кўп хавотирлангандик. "Машъал" жамоасининг ҳимоядаги муаммолари борлигини билардик. Улар вертикал футбол яхши ўйнаши мени ўйлантираётган эди, аммо биз схемани ўзгартирдик. Ҳисоб 6:0, менимча кўп нарса гапириш шарт эмас. Жуда яхши ғалаба бўлди" - деди Сергей Лушчан бугунги баҳс ҳақида.

- Трансферлар ойнасида таркиб кучаядими?

- Ушбу масалада раҳбарият ва вилоят ҳокимлиги билан маслаҳатлашмоқдамиз. Барчаси учун пул керак. Албатта, таркиб кучайишини истайман. Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса яхши натижа қайд этишимиз мумкин. Иштаҳа таом вақти келади дейишади-ку. Легионер футболчини олиб келиш, ўзимизнинг футболчиларнинг жойини банд этиш дегани. Мақсадимиз оддий - 70% таркибимизни маҳаллий футболчилардан йиғиш ва икки мавсумдан сўнг чемпион бўлиш. Чемпион бўлиш учун эса йигитларни ўйнатиш керак. Легионерларни олиб келиш, менинг фикримча, нотўғри.

- Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳам борми?

- Бор. Иккита-учта футболчини. Улар менга ёқишади, аммо улар бизнинг ўйинимизга мос келмаяпти. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор. Ўша футболчилар эса умуман бошқа услубдаги футбол ўйнаб келишган. Бир футболчимизда хориждан таклиф бор. Уни мажбурлаб ушлаб ўтирмаймиз. У футболчи яқинда кўрикка боради ва умид қиламанки, ўзини яхши томонлама кўрсата олади. Яна икки футболчимизга ҳам қизиқиш бор, лекин уларни қўйиб юбора олмаймиз, афсуски. Уларни қўйиб юборсак, таркибимиз анча кучсизланиб қолади. Ҳужум чизиғимизда кам ўйин вақтига эга бўлаётган футболчилар бор, аммо таянч ярим ҳимоя ва ҳимоячилар позициясида футболчилар етишмовчилиги бор.

- Ушбу футболчилар номини айта оласизми?

- Ҳозир шунчаки таклиф, трансфер эмас. Шу сабабли, бу ҳақда гапирмаган бўлардим. Бизга хатлар келмоқда. Футболчиларимиз кетиши аниқ бўлганида, эълон қиламиз.

- Ҳимоячи Тоиров ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- У кечаги машғулотда жароҳат олди. Жўрабоев ҳам худди шундай. Улар жароҳат олмаса бўлди. Гильерме жароҳат олганида, мен кейинги учрашувда Тоиров ўйнайди, деган эдим.

- Дарвозабонларимиз сафида ҳам кучайиш кузатиладими?

- Йўқ. Дарвозабонларга тўлиқ ишонаман. Бизнинг дарвозабонлар мураббийимиз энг яхшиси дея оламан. Ўтган мавсумда дарвозабон позициясида муаммолар бор эди, янги мавсумда эса йўқ. Тўғри, дарвозабонлар хато қилиши мумкин, аммо улар футбол ўйнашмоқда. Футбол ўйнаш муҳими, хато қилишдан қўрқмаслик керак.

- Кубокни кўплаб кучли жамоалар тарк этди. "Навбаҳор" бу мавсум Кубокни қўлга киритиши мумкинми?

- Бизда амбициялар бор, аммо бу футбол. Мен ҳеч қандай фаворитларни кўрмаяпман. Кубокни қўлга киритадиган жамоа ОЧЛга йўл олади. Айрим жамоалар фақатгина Кубокка эътибор қаратади. Сабаби, Суперлига орқали медалларни қўлга киритишни қийин эканлигини билишади. 90 йилларда Кубок баҳсларига кўпгина жамоалар жиддий эътибор қаратмас эди. Ҳозир эса Кубок мусобақасидаги ғолиблик, халқаро мусобақада иштирок этишнинг ягона йўли.

- Ўйин қайдномасидан Холдорхонов ва Убайдуллаевлар жой олмади...

- Ҳужум чизиғида рақобат кучли деб айтиб ўтдим. Таклифи бор футболчилар ҳам шулар. Агар уларни сота олсак, клуб қанчадир маблағ ишлаб олади. Биз 6:0 ҳисобида ғалаба қозондикми? Демак, тўғри қарор қабул қилганмиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика