RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  10 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак" Новости

Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (3:2) беллашувидан сўнг наманганликлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, навоийликларни табриклаган бўлардим. Стадион ажойиб! Маҳаллий аҳоли ҳам ҳордиқ чиқарди деб ўйлайман, чунки уларнинг жамоаси ғалабаша эришди. "Қизилқум" барча вазиятларидан унумли фойдаланиб, ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бизнинг жамоага келсак, ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак. Аламли ўйин ўтказдик. Футболчилар меҳнат қилишди, уларга эътироз йўқ.

- Биринчи голда дарвозабоннинг айби бор деб ўйлайсизми? Чунки зарба узоқ бурчакка борди...

- Яхши зарба бўлди. Бир нима дейиш қийин. Албатта, бундай зарбаларни қайтариш керак. Қанот ҳимоячиси анча масофани босиб ўтиб, зарба беряпти, бу ерда савол дарвозабонга эмас. Бу ҳолатда ҳимояда кўмак зарур эди. Умуман кераксиз гол бўлди. Унгача ўйинни назорат қилаётгандик. Шундан кейин ҳам анча-мунча имкониятлар бўлди, лекин гол уролмадик. Буни батафсил кўриб чиқишимиз керак, кейин бир хулосага келамиз. 

- Бунгача "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдингиз. Руҳий томондан бироз устунлик бор эди. "Қизилқум" эса мусобақа жадвали қуйи поғонасида бормоқда. Бу фактор жамоангизга таъсир кўрсатмадими?

- Мен учун рақибни менсимади дейишлари ғалати туюлади. Футболчилар футболчилик касбини ўзлари танлаган. Улар шунинг учун пул олишади. Рақибни менсимаслик масаласида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Рақиб "Қизилқум" бўладими, "Реал"ми, шунчаки ўйнаш керак. Псхиологиянинг алоқаси йўқ. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъи назар голлар уришга уриниш лозим.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика