RU

Последние новости

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  0 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  1 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  4 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  5 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  7 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  20 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз" Новости

Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри CAFA U-17 турнирига мезбонлик қилади.

Бугун мазкур турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев иштирок этди. 

"Мусобақада қатгнашадиган терма жамоаларни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. CAFA турнири Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат биз балки қолган жамоалар учун ҳам фойдали мусобақа бўлиши табиий. Олдинда бизни қизиқарли ва муросасиз ўйинлар кутмоқда. Ҳамма жамоаларга омад тилаб қоламан",- дейди Сергей Чигодаев.

- Бу ёшда футболчилар турлича ҳолатда бўлишлари аниқ. Уларнинг айни пайтдаги спорт формаси қандай?

- Бизда бошқа жамоаларга нисбатан тайёргарлик учун вақт кўпроқ бўлди. Бундан унумли фойдаландик. Мусобақага жисмонан, руҳан, тактик томонлама муносиб ҳозирлик кўрдик дея оламан. Шунингдек болаларда бу ёшда руҳият муҳим омил ҳисобланади. Биз буни ҳам инобатга олган ҳолда ишладик. 

- Бир хафтада 3 та ўйин ўтказилади. Бу ёшдаги футболчилар учун тақвим оғирлик қилмайдими?

- Биринчи ўйинимизни ўтказганимиздан сўнг навбатдаги учрашувга тайёрланиш учун 3 кун вақтимиз бўлади. Бизда тикланиш борасида муаммо йўқ, барча шароитлар яратилган. 

- Бундай ўртоқлик турнирларида ротациялар орқали қолган футболчиларни ҳам кўриб олиш мумкин. Сизнинг жамоангизда бу борадаги имкониятлар қандай?

- Турнирга 20 нафар футболчи қайдномадан ўтказилди. Шундай экан ҳаммага имконият беришга ҳаракат қиламиз. Бундай учрашувлар орқали уларда халқаро ўйин тажрибаси шаклланади. 

- CAFA таснифидаги мусобақалар Тожикистонда сунъий майдонда бўлиб ўтарди. Жорий турнирда футболчилар Тошкентда табиий қопламали майдонда тўп тепади. Бу чиройли ўйин ва футболчиларнинг ўзини кўрсатишига қулай имкониятми?

- Албатта. Табиий майдонда жароҳат олиш эҳтимоли камаяди. Футболчилар эркин ва бемалол тўп тепади. Бунинг фойдали томонлари кўп.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика