RU

Последние новости

18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  2 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди Новости

Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди

Шу кунларда Саудия Арабистонининг учта шаҳрида U-20 Араб чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада 16та жамоа иштирок этяпти. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган. 17 февраль куни старт олган мусобақа 5 мартга қадар давом этади. 

"A" гуруҳи - Мавритания, Тунис, Ироқ, Қувайт.

"B" гуруҳи - Марокаш, Мадагаскар, Джибути, Баҳрайн. 

"C" гуруҳи - Саудия Арабистони, Фаластин, Жазоир, Миср. 

"D" гуруҳи - Судан, Ливия, БАА, Сенегал. 


Шуни айтиш лозим, U-20 Араб чемпионатига араб бўлмаган давлатлардан Мадагаскар билан Сенегал ҳам таклиф этилган. 

"A" ва "B" гуруҳлари 1-турида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Ироқ - Тунис 1:2

Мавритания - Қувайт 2:0 

Марокаш - Баҳрайн 4:2

Мадагаскар - Джибути 4:3 


Ўйинлар Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилмоқда: Ар Риёд, Даммам ва Хобар. Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Абдул Азиз бин Турки Ал Файсал мусобақа олдидан барча иштирокчиларга омад тилади. 

Маълумот учун, U-20 Араб чемпионати биринчи марта 2011 йил Марокашда, орадан бир йил ўтиб Иорданияда ўтказилган. Илк мусобақанинг ғолиби Марокаш ва иккинчи чемпион Тунис ҳисобланади. 

2014 йил ушбу мусобақани Қатарда ўтказиш варианти кўрилганди, бироқ нимадир сабаб бўлиб бекор қилинган. Мана энди орадан шунча вақт ўтиб бу йил яна ташкил қилинди. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика