RU

Последние новости

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  0 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  6 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50

Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи Новости

Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи

Агар улар танланса, турнир яна қишда ўтказилади.

Саудия Арабистони, Миср ва Греция 2030 йилги Жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш истагида. 

Агар ушбу ариза қаноатлантирилса, турнир шу йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати сингари қишда бўлиб ўтади.

"The Times" нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича, бир неча ҳафта ичида Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг мусобақа мезбонлиги учун қўшма аризаси расман эълон қилинади. Ушбу қарора ҳукумат даражасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Агар бу давлатлар 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишса, Саудия Арабистони Миср ва Грецияда инфратузилмани тайёрлаш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади.

Қайд этилишича, ушбу сўров Испания ва Португалиянинг қўшма аризасига жиддий рақобатчи бўлади ва бу ариза УEФА томонидан қўллаб-қувватланади, чунки Саудия Арабистони, Миср ва Греция уч хил конфедерациядан.  Ушбу ариза Осиё, Африка ва айрим Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Эҳтимол, яна бир қишки Жаҳон чемпионатига Европанинг топ-лигалари вакиллари қарши чиқишади, чунки улар турнир сабабли мавсумни бир ойдан кўпроқ вақтга тўхтатишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 мезбонлиги учун Жанубий Американинг тўртта давлати – Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай ҳам ариза топширган.

"The Times"нинг алоҳида урғу беришича, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони, Миср ва Греция вакиллари билан учрашган, бироқ ФИФА манбалари у бирон бир аниқ таклифни қўллаб-қувватламаслигини айтган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика