RU

Последние новости

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  2 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  18 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

Сардор Рашидов: "Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйлаяпман" Новости

Сардор Рашидов: "Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйлаяпман"

Айни пайтда фаол тарзда Антальядаги машғулотларни давом эттираётган "Пахтакор" кеча иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Россиянинг "Уфа" клуби рақиблик қилган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. "Шерлар"нинг ягона голига ярим ҳимоячи Сардор Рашидов муаллифлик қилди. Баҳс якунига етгач бевосита Рашидовга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- Ўйин ҳақида...

- "Уфа" жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. Яхши ўйин кечди. Россия клубига қарши ўз кучимизни синаб кўрдик. Ҳозирда барча тайёргарликлар Ўзбекистон чемпионати ва ОЧЛга қаратилган. Барча футболчилар ҳар томонлама яхши ҳолатга келишмоқда. 

- Биринчи бўлимдаги ҳаракатларингиздан жисмоний ҳолатингиз яхши эканлиги кўринди. Сўнгги пайтда ўйин амалиётисиз қолиб кетганингизни ҳисобга олсак оптимал формага кириб олишингиз нима билан боғлиқ?

- Тошкентда "Пахтакор" билан бир ой жуда яхши йиғин ўтказдик. Янги мураббий қўл остида керак бўлса, уч маҳал машғулот олиб бордик. Славче Войнескининг фалсафаси бир томонлама эмас, ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам эътибор беради. Тартиб-интизомга риоя қилади. 

- Жамоага келган янги икки ҳимоячидан қайси бири яхши таассурот қолдирди?

- 15 рақамда ўйнаган Камен чакки таассурот қолдирмади. Унинг тажрибаси бизга қўл келади. 

- Сардор Рашидов ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиб қайси манзилни мўлжалламоқда?

- Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйламоқдаман. Жамоа билан яхши натижа кўрсатмоқчимиз. Бу - Ўзбекистоннинг обрўси, деб ўйлайман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика