RU

Последние новости

19:50Небойся Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  0 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  23 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  8 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  3 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  8

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат Новости

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат

Дунёнинг энг машҳур стадионларидан бирига фото саёҳат қиламиз.

Бугун сиз билан Мадриднинг "Реал" клуби аренаси "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрамиз.



"Реал" стадиони жаҳоннинг энг машҳур ареналаридан бири ҳисобланади ва ҳар йили миллиондан ортиқ туристлар бу ерга ташриф буюради. "Сантьяго Бернабеу" стадиони 1947 йилда очилган, аммо бундан олдин арена 1924 йилда очилган ва 1936-1939 йилларда қамоқ сифатида фойдаланилган. Бугун "Сантьяго Бернабеу" янги технологияларга мослаштирилган (лифтлар, иситиш тизими, вип секторлар). Бундан ташқари стадионнинг ўз метро бекати бор.


Кассадан чипта оласиз ва стадионга марҳамат. Лифт сизни аренанинг энг юқори қисмига олиб чиқади. Трибуналар бўшлигига қарамай стадионинг кўриниши сизда ҳайратда қолдириши аниқ.


Саёҳатимизни музейда давом эттирамиз. Музейда сиз клубнинг деярли барча совринлари билан танишишингиз мумкин. Бу ерда энг кўп суратга тушиладиган жой УЕФА Чемпионлар лигаси Кубокларининг олдида. Музейдаги энг "қария" соврин 1908 йилги Испания Кубогидир. Музейнинг бир қисми клубнинг баскетбол жамоасига бағишланган, бу жамоа ҳам Европада катта ютуқларга эришган.




Музейдаги совринлардан сўнг вип зонага ўтамиз. Бу ерда "Реал Мадрид" президенти ва клуб томонидан таклиф қилинган машҳур инсонлар (бизнесменлар, актёрлар, сиёсатчилар) учун жой ажратилган. Ушбу жойларда теридан қилинган ўриндиқлар, телевизион экранлар бор. Бу ўриндиқлар ортида президент ва меҳмонлар учун махсус бар бор. Айнан шу ерда жамоанинг кийиниш хонасига ўтиш мумкин. Шундай қилиб, клуб президенти пастга тушиб, керак бўлса футболчилар билан суҳбат қуриши мумкин.





Энди эса тоннельга йўл оламиз ва у ердан майдонга чиқиб борамиз. Майдонга чиққанингиздан сўнг захира ўриндиғида дам олишингиз, суратга тушишингиз мумкин.



Навбат кийиниш хонасига. Деярли барча стадионларда мезбонларнинг кийниш хонасига кириш мумкин эмас. "Реал" ҳам ушбу қоидага риоя қилади. Рақиб жамоа кийиниш хонасига кирар эканмиз бу ер душ кабиналари, жакузилар билан жиҳозланганига ва массаж кабинетига кўзимиз тушади. Кийиниш хонасида оқ ва кўк ранглардан фойдаланилган.



Кийиниш хонасидан сўнг саёҳатимиз матбуот залида давом этади. Бу ерда бутун дунёдан ташриф буюрган журналистлар "Қироллик клуби"нинг футболчи ва мураббийларига савол беришади. Сиз мураббийнинг жойида ўтириб суратга тушишингиз мумкин.



Экскурсиямиз клубнинг расмий дўконида якунига етади. Дўконда "Реал"нинг трикотаж маҳсулотлари, аксессуарлар, байроқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, пижамалар ва хоказоларни харид қилиш мумкин.




"Сантьяго Бернабеу"даги саёҳатдан сўнг маъбуда Кибела фавворасига боришни маслаҳат берамиз. Бу ерда "Реал" мухлислари қўлга киритилган ютуқни нишонлашади. Маҳаллий ҳукумат автомобил йўлларини ёпади ва бу жой одамлар билан тўлади.




Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика