Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"
31 янв 09:00
Новости
Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"
Овоз бериш натижаларида Элдор Шомуродов рақобатчиларини ортда қолдирди ва йилнинг "Энг яхши футболчиси" совринига эга чиқди. Мукофотни унинг акаси Санжар Шомуродов қабул қилиб олди.
"Мазкур ютуққа эришгани билан Элдорни оиламиз номидан табриклайман. Бу улкан шараф. Футболчилар бундай мукофотга эришиш учун қанчадан-қанча меҳнат қилади. Шу боис жуда хурсандмиз. Элдорнинг ўйини борлиги сабабли тадбирга кела олмади, мукофотни ўзим қабул қилиб олдим. Саҳнага чиқиш ҳар бир футболчининг орзуси. 2026 йилда бўладиган энг катта мусобақа — Жаҳон чемпионатида барча футболчиларга омад тилайман, — деди Санжар Шомуродов.
— Ёшликда чанг кўчаларда бирга тўп тепган пайтларингизда мана шундай совринни қўлга киритишни орзу қилганмидинглар?
— Ҳар бир футболчининг орзуси — кучли лигага йўл олиш. Ҳаммаси Худодан. Элдор ҳам ёшлигидан буни ният қиларди. "Мен Европада ўйнайман", дерди у.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии