RU

Последние новости

23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5

Санжар Қодирқулов: “Нефтчи”да чемпионлик руҳияти бор” Новости

Санжар Қодирқулов: “Нефтчи”да чемпионлик руҳияти бор”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг янги аъзоси Санжар Қодирқулов нима учун ушбу жамоани танлагани ҳақида фикр билдирди.

Авваломбор Санжар сизни жамоамиз аъзосига айланганингиз билан табриклайман!

—Табригингиз учун раҳмат. Мен ҳам Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони бўлган жамоа аъзоси бўлганимдан жуда ҳам хурсандман!

"Нефтчи" клубига ўтишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

—Ўтган мавсумда Ўзбекистон Про лигаси вакили "Локомотив" шарафини ҳимоя қилдим. Олдимизга эса Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган эди. Бу режани амалга оширгач якунланган мавсумдан сўнг "Нефтчи" жамоаси вакиллари менга алоқага чиқишди ва улар билан кўришдим. Аниқ мақсад ва режалар ҳақида гаплашиб олганимиздан сўнг менинг "Нефтчи"га ўтишим ойдинлашди.

Жамоага мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

—Жамоага мослашиш жуда яхши ўтди.Чунки, клуб таркибидаги кўплаб футболчилар билан аввал ҳам йўлларимиз кесишган. Мисол учун, Анвар Ғофуров ва Шароф Муҳитдиновлар билан турли ёшдаги терма жамоаларимизда бирга ўйнаганмиз. Бундан ташқари Диёр Туропов ва Ғулом-Ҳайдар Гулямов билан ҳам  илгари бирга тўп сурганмиз. Энг асосийси, шуни тушуниб етдимки, клубда ҳамма бир-бирлари билан жуда аҳил ва бир оиладек экан. Шу ҳолат менга манзур бўлди.

Хабарингиз бор, "Нефтчи" Суперлиганинг ўтган мавсумида  анча кучли ўйин кўрсатди.Шу ҳусусида нима дея оласиз?

—Албатта имкони борича "Нефтчи"нинг ўйинларини кузатиб бордим.Айтиб ўтиш жоиз, анча тартибли ва томошабоп ўйинларнинг гувоҳига айландим.Бундан ташқари, мураббий фалсафаси жамоа ўйинларида яққол сезилди. Футболчилар майдонда мураббий кўрсатмаларини аниқ бажара олишга эришдилар. Ушбу омиллар жамоани юқори ўринларда ва узоқ вақт мағлубиятсиз юришини таъминлади. Шунингдек, ЎзПФЛ сайтида юқори ўринларни эгаллаган беш жамоа ичида ўзаро учрашувлардаги кўрсаткичи бежизга эмаслиги яққол кўринди.Шу аснода, Виталий Григорьевич бежизга ўтган мавсумнинг энг яхши уч мураббийи қаторида кўрилгани йўқ. Ўтган мавсумда ҳақиқатан ҳам бош мураббий тактик жиҳатдан анча кучли кўриниш олди. 

Йиғинлар давом этмоқда, машғулотлар ҳақида фикрларингизни билсак?

—Қишда машғулотлар қийинроқ ўтиши табиий ҳол. Лекин,ушбу машғулотлар орқали янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Қачонлардир "Нефтчи" жамоаси таркибида ўйнаш ҳақида ўйлаганмисиз?

—Азалдан Фарғонада футболни жуда севишади. Адашмасам "Истиқлол" стадионидаги ўйинларга бу йил ҳар бир ўйинда ўртача 12000 дан ошиқ мухлислар ташриф буюришди. Ҳозирги кунда республикамизда бу аъло даражадаги кўрсаткич ҳисобланади. Мен қачондир стадиони мухлислар билан тўлиб-тошган жамоада ўйнаш истагида эдим ва бу нарса худо хоҳласа Фарғонада рўёбга чиқиши мумкин. Ҳолбуки, "Нефтчи" жуда катта тариҳга эга бўлган клуб. Мен ҳам ушбу жамоанинг бир бўлагига айланганим албатта ёқимли ҳолат. Шуни аниқ айта оламанки, "Нефтчи"да чемпионлик руҳияти мавжуд. 

Танлаш имкони берилганда қайси рақамда ҳаракат қилар эдингиз?

—Имкони бўлса ўзимга қадрли 17-чи рақамда ҳаракат қилган бўлар эдим.

Жамоамиз таркибида янги мавсум учун қандай мақсад қўйдингиз?

—Насиб қилса чемпион бўлмоқчиман! Бу албатта яхши ниятларимдан биридир. 

Фарғоналик мухлислар ҳақида фикрларингиз ва тилакларингиз?

—Фарғоналик мухлислар билан ҳали танишиб улгурганим йўқ. Хабарим бор, ўтган мавсумда"Нефтчи" мухлислари Фарғонада ҳам, сафар учрашувларида ҳам  жамоани ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Буни ТВ орқали кузатганимда уларнинг  ҳайқириқлари эшитилиб турар эди. Шундай ашаддий ва жонкуяр мухлисларни келаси мавсумда ғалабалар орқали хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика