Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"
12 сен 22:16
Новости


Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"
- Ғалаба қозонгандан кейин мураббий сифатида натижадан мамнунман. Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик. Жуда-жуда тартибли ўйнадик ва барчаси ўз қўлимизда бўлди. ОКМК иккинчи бўлимда олдинга ўтишини кутгандим. Кўплаб футболчилари ҳужумда ўйнади. Бу эса бизга рақибни қарши ҳужумда ушлаш имкониятини яратиб берди ва жазоладик ҳам.
Олдинлари бундай ўйинларда ҳам мағлуб бўлаётгандик. Бундан жамоа ва мен катта сабоқ олдик. Таркибдаги футболчиларнинг сифати, жамоадаги рақобат каби омиллар шундай ўйинларни осонроқ ўтказишимизга туртки бермоқда. Футболчилар ва мухлисларни табриклайман. Бугун биз томондан жанговар ўйин намойиш қилинди. Жамоа ва клуб ўсишда давом этмоқда. Бу ҳали бошланиши. Биринчи даврадаёқ шундай ўйинларда йирик ҳисобларда ютишни кутиб юргандик. Бу бизнинг стандартимиз бўлиши керак. Бугун фақатгина ғалаба қозонганимиз йўқ, жамоам жанговар ўйин кўрсатди. Энди навбатдаги рақибларни ҳам мағлуб қилиб, турнир жадвалида кўтарилиш керак. Биз сифатимизга яраша жойимизда бўлишимиз керак.
Похожие новости

Комментарии