RU

Последние новости

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  25 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта" Новости

Санжар Қодирқулов: "Ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз майдонида АГМКни қабул қилди.

Гарчи учрашув давомида ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилганига қарамай, майдондаги футболчиларга ўз таъсирини ўтказа олмади. Икки жамоа ҳам томошабоп ва қизиқарли футбол намойиш қилди. Унда вазиятлардан фойдаланган "Локомотив" якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг "темирйўлчилар"нинг ғалаба голини урган Санжар Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ бизга кўп нарса беради. Яъни навбатдаги баҳсларда янада ишонч билан ўйнашимизга катта туртки бўлса ажаб эмас. Мухлисларимиз олдида катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Фикримча, АГМКнинг голига тезкор жавоб қайтара олганимиз ўйинда бурилишни ясади. Голдан сўнг анча тетиклашиб олдик. Эндиликда бир муддат ҳордиқ чиқарамиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Учинчи турда "Бунёдкор" билан  ўйнасакда, ҳозир бу ҳақида ўйлашга эрта, деб ўйлайман",- дейди Санжар Қодирқулов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика