RU

Последние новости

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  415 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз” Новости

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз”

Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян ва футболчи Азим Аҳмедовлар қатнашишди.

Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! Эртага жамоамиз Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) гуруҳ баҳслари доирасидаги илк баҳсда майдонга тушади. Очиғини айтиш керак, мазкур нуфузли мусобақанинг гуруҳ баҳслари қуръаси олдидан биз шундай даражадаги рақибга қарши ўйнашни хоҳлагандик.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. Саудия Арабистони футболида юз бераётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, “Ал Ҳилол”нинг ҳар бир чизиғида топ футболчилар жамланишган, таркибидан замонавий футболимиз юлдузлари ўрин олишган.

Хўш, кучли рақибга қарши қандай ўйин намойиш этиш керак? Бунинг учун футболчилардан аввало, юқори савияли  ўйин, интизомга бўйсуниш ва фидойилик талаб этилади. Шунингдек, бироз омад ҳам керак.  

“Ал Ҳилол” сингари кучли клубга қарши кечадиган эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Навбаҳор” билан ижобий натижага эришишни жудаям хоҳлаймиз ва клуб билан ОЧЛ мусобақасида ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажариши учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.  

Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйин жамоамиз учун қийин бўлади. Чунки “Ал Ҳилол” кучли жамоа ва жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Аммо биз – футболчилар ҳам бўлажак баҳсда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. 

– Жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Неймарга қарши кечадиган ўйинга қанчалик тайёрсиз?

Азимжон Аҳмедов: – Албатта, Неймар сингари машҳур футболчига қарши тўп тепиш биз учун шараф. Унинг ўйинини ўргандик, кўриб чиқдик ва Худо хоҳласа, учрашув давомида Неймарга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман.

– Жамоангиз жой олган гуруҳдан сизнингча, қайси жамоалар “плей-офф” босқичига йўл олади?

Самвел Бабаян: - Албатта, гуруҳимиз фаворити бу сўзсиз “Ал Ҳилол”. Қолган 3 та жамоа эса  кейинги босқичга чиқиш учун бир хил имкониятга эга.   

– “Ал Ҳилол” таркибидан кўплаб кучли легионерлар, яъни, жаҳон футболи юддузлари ўрин олишган. Уларга қарши ўйнаш учун шогирдларингизни бўлажак учрашувга қандай тайёрладингиз?   

­Самвел Бабаян: – Бўлажак рақибимизнинг нафақат легионерлари, балки маҳаллий футболчилари ҳам кучли. Боиси, улар миллий терма жамоага номзод ўйинчилар саналишади. Эртанги ўйинда “Ал Ҳилол” сардори маълум сабабларга кўра, майдонга туша олмайди. Аммо бу менимча, рақиб ўйинига унчалик ҳам ўз таъсирини ўтказмайди. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз.     

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика