RU

Последние новости

09:24Ла Лига ва PUMA қишки мавсум учун тўпларни намойиш этишди  0 08:53Нойер ПСЖ билан ўйинда Дембеле ва Барколадан кўпроқ алдамчи ҳаракат амалга оширди  0 08:26Коло-Муани "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин  0 08:04Кариус келажаги ҳақида: "Мен фаолиятимни якунламадим, футбол ўйнашни истайман"  1 07:33Пети Мбаппенинг ўйинидаги пасайиш сабабини айтди  3 03:10Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Аморим қўл остидаги илк ғалабасини қайд этди, куннинг марказий ўйинида дуранг  7 03:00Конференциялар лигаси. "Бетис" мағлуб бўлди, "Фиорентина" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  0 02:28"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради  1 01:45"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди  0 01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  15 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  3 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4

Самолётлар Мессининг уйи устидан учиши мумкин эмас. Бу ҳақиқатми? Новости

Самолётлар Мессининг уйи устидан учиши мумкин эмас. Бу ҳақиқатми?

Барселонадаги халқаро аэропорт - Эль-Прат кенгайтирилиши Лионель Месси туфайли тўхтатилди.

Каталонияда жойлашган Vueling Airlines авиакомпанияси президенти Хавьер Санчес-Приетонинг фикри шундай. 

"Месси шу яқин ўртада истиқомат қилгани учун аэропортни кенгайтириш мумкин эмас. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир жойида бўлмайди" - дейди Санчес-Прието. Расмий маълумотга кўра, аэропорт кенгайтирилиши Гава ва Кастельдефельс шаҳарчаларининг экологиясига салбий таъсир қилгани учун бекор қилинди.

Мессининг уйидан (Белламар тумани) аэропортгача 10 км, Барселона марказигача эса 20 км. 1992 йилда Кастельдефельс эшкак эшиш бўйича олимпия мусобақасига мезбонлик қилган ва шаҳардаги каналдан ҳозиргача фойдаланилади.

Бу бутун вилоят учун аҳамиятли жой, Барселонанинг бойлар яшайдиган ҳудиди. Леонинг жамоадошлари - Луис Суарес, Андре Гомеш ва Филиппе Коутиньолар ҳам шу ерда истиқомат қилишади. Гава ва Кастельдефельсдаги виллаларнинг нархи - 5 млн. евро, бу нархдан бир неча баравар қимматроқларини ҳам учратиш мумкин.

Месси 6 йил аввал Ўртаер денгизи қирғоғидан уй сотиб олган ва ўша пайтдан бери ўзи яшайдиган жойни кенгайтириб келмоқда. "Барса" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Лео уйини қайтадан қургани ҳақида айтиб берган: "Лео тинчликни жуда хоҳлаганидан қўшни виллаларни ҳам сотиб олган. Ушбу уйларнинг қайта қурилишига камида 2 млн. евро кетган".

Леонинг Кастельдефельсдаги ерлари 10000 квадрат метрни ташкил қилади: Ушбу ҳудудда болалар учун иккита ўйин майдони, ҳовуз, тренажер зали ва футбол майдони мавжуд. Шаҳар устидан учиб ўтиш ҳақиқатдан ҳам мумкин эмас, аммо бунга Мессининг алоқаси йўқ.

Бир неча ҳафта олдин Испания ҳукумати 2022 йилгача "Эль-Прат"да янги терминал қуриш қарорини имзолаган эди - бу йўловчилар оқимини 47 млн.дан 70 млн.га етказиш имконини беради. Айни дамда аэропорт туристларни қабул қилишга улгурмаяпти, Каталония бюджети эса таъмирлашга пул ажратадиган даражада эмас. Катта лойиҳа доирасида қўшимча йўлак қуриш вариантларини ҳам кўриб чиқишади, аммо буни амалга ошириш қийин: Аэропорт соҳилда жойлашган ва самолётлар қўниш йўлакчасига денгиз томондан келишади.

Гава ва Кастельдефельс устидан учиб ўтиш тақиқи Мессининг оиласи бу ерга кўчиб келишидан аввал ўрнатилган ва Санчес-Прието бу ҳақда жуда яхши билади. Ҳамма гап шовқин даражаси ва тозаликка риоя қилиш талабларида. Лекин денгизда қаттиқ шамол кўтарилганида самолётлар барибир машҳурлар устидан учиб, уларни ғазаблантиради.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика