RU

Последние новости

14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  4 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1

Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт Новости

Самарқанд ва Шипилов учун "қора" кунлар давом этади. "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан 8та факт

Кеча Суперлиганинг 14-турида Тошкентда "Пахтакор" - "Динамо" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  Мазкур учрашувдан сўнг бир қатор қизиқарли фактларга тўхталиб ўтсак. 


1. Ушбу беллашув жамоалар тарихидаги 50 ўйин сифатида тарихга кирди.

2. Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида тўққизинчи бор "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради. 

3. Кеча майдон эгалари таркибида Пшемислав Банашак, Илья Мартинович дебютини ўтказди. Полшалик ҳужумчи жамоадаги илк баҳсида гол урди. Меҳмонларда эса Марат Бикмаев, Элгужа Григалашвили, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев дебютини нишонлади.

4. Драган Черан бу йил ҳисобидан Суперлигадаги 6 голини урди. У гол урган учрашувларда  "Пахтакор" мағлубиятга учрагани йўқ.

5. Марат Бикмаев жорий мавсумдаги биринчи тўпини "Пахтакор" дарвозасига киритди. Ҳужумчи жамоасининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилди.

6. "Шерлар" ушбу мавсумда биринчи маротаба битта ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди. 

7. "Пахтакор" самарқандликлар билан ўзаро ўйинлардаги 103 голини урди, 39 ғалабасини тантана қилди.

8. "Динамо"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 8та учрашувга етди. Жамоа сўннги бор 5-турда  "Локомотив"дан устун келганди.



Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика