RU

Последние новости

23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  14 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  5 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  1 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  6 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3

Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим" Новости

Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"

"Ливерпуль" етакчиси ва шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган юлдуз Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар унга янги шартнома таклиф қилдими, деган саволга жавоб берди.

"NBC Sports"га берган интервьюсида мисрликнинг сўзларига кўра, ҳозир деярли декабрь, аммо "қизиллар" ҳали унинг шартномасини узайтириш учун ҳеч қандай чоралар кўрмади.

"Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим, шунинг учун қолишдан кўра кўпроқ кетадиганга ўхшаяпман", – деди Муҳаммад Салоҳ.

Салоҳнинг "Ливерпуль" билан битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлгани сабабли, январ ойидаёқ у бошқа клублар билан эркин агент сифатида шартнома тузиш учун музокара олиб бориши мумкин бўлади. Аввалроқ футболчи жорий мавсум у учун "Энфилд"даги охиргиси бўлиши мумкинлигига бир неча бор шама қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ яқинда фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика