Рюдигер "Реал"нинг "Лейпциг"га мағлуб бўлганини қандай изоҳлади?
26 окт 2022 18:14
Новости
Рюдигер "Реал"нинг "Лейпциг"га мағлуб бўлганини қандай изоҳлади?
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги "Лейпциг"дан учралган мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи 15-20 дақиқада бироз ухлаб қолдик. Бурчак тўпларидан сўнг икки марта гол ўтказиб юбордик, шундан кейин бизга осон бўлмади ва рақибларимиз кучайишди.
Уларда жиддий мақсад борлигини билардик ва уларни мағлуб этишга тайёр эмасдик. Охир-оқибат, баҳона қидиришга ҳожат йўқ. Биз ғалаба қозониб, биринчи ўринни қўлга киритмоқчи эдик", – ҳимоячи.
"Реал" 10 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда ва плей-офф масаласини ҳал қилиб улгурди. "Лейпциг" 9 очко тўплаб, жадвалда иккинчи поғонада турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии