RU

Последние новости

19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  0 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  0 19:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  5 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  5

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади" Новости

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"

Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолган "Андижон" мавсумнинг сўнгги турида "Навбаҳор" билан беллашади.

"Бобур Арена"да "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган "бургутлар" энди йилни чиройли якунлашга ҳаракат қилади. Шу ўринда биз жамоанинг ёш ҳужумчиси Рустам Турдимуродовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Динамо" билан ўйин ҳужумларга бой ўтди. Йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада қийин бўлди дея оламан. Биз учун ғалаба зарур эди, боиси мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Иккинчидан жорий мавсум "Бобур Арена"даги охирги ўйинимизда майдонни юқори кайфиятда тарк этиш ёқимли бўлди. Бу мавсумда кўпроқ ўйин амалиёти берилди. Катта футбол тафтини анча яхшироқ ҳис қила бошладим. Қолаверса, кубокда ғолиб чиқдик. Ўз голларим билан ҳисса қўшдим. Яна бир жиҳат, Андижон мухлислари "Ултрас бургутлар" бу йил ёндиришди. Финалда ҳамма жойни қизил ранг қоплади. Барчаларига раҳмат деб қоламан.

Тўғри, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Аммо "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Улар финалдаги мағлубият алами билан тушишади. Биз буни биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз",- дейди Рустам Турдимуродов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика