RU

Последние новости

10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  19 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак" Новости

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган ҳимоячи Рустам Ашурматов Қозоғистон билан баҳсдан кейин (2:0) фикрларини билдирди.

- Уч ҳимоячи билан ўйнаш жамоага муаммо туғдирмаяптими? Бу тактик схема майдондаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига қандай таьсир қилмоқда?

- Биринчи навбатда, бу муррабий қарори. Нечта ҳимоячи бўлишидан қатьи назар тактикани муррабий танлайди, биз ўйинчилар эса тактикага мослашишимиз керак. Шунинг учун қийин ёки осон деб айта олмайман. Муррабий кўрсатмаларига қулоқ тутишга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинда уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш қарорига нима сабаб бўлди? Қўшниларимизнинг яхши жисмоний ҳолатда эканлиги бунга сабаб бўлдими? 

- Қозоғистон билан учрашувда уч ҳимоячи билан ўйинни бошлаш, айнан шу ўйин учун атайлаб тайёрланган қарор деб ўйламайман. Бу жамоамизнинг анъанавий тактик схемаси. Коста-Рика билан бўлган учрашувда ҳам уч ҳимоячи билан ўйнаган эдик.

- Ҳимоямиз кучли рақибларга қарши ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаши қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Масалан, Россия билан?

- Жамоамиз муррабийи Россия терма жамоаси тактик схемаси ва ўйин чизгисини ўрганиб чиқмоқда. Буни бизга ҳам тушунтиришни бошлади. Ҳозирча тактик схемамиз ўзини оқлаяпти.

- Терма жамоада бирга, лекин клубларда бир-бирингизга рақибсизлар. Бу ҳолат терма жамоа йиғинлари вақтида жамоага қандай таъсир ўтказади? Ҳимоячилар ўртасида муносабат қандай?

- Жамоада кайфият ажойиб. Биз терма жамоа номини ҳимоя қиламиз. Олдинда катта турнирлар кутиб турибди. 1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак. Умид қиламанки, ўша вақтга келиб муррабий жамоага ўз ғояларини сингдириб бўлади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика