RU

Последние новости

21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  38 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  9 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди" Новости

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор "Хоразм" аҳлини, клубимиз раҳбарияти ва барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди. Биз ғалабалар учун курашиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз.

Бугунги ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг "Турон" ҳужумларни кучайтирди. Иккинчи бўлимда 5 та ҳимоячи билан ўйнадик. Бор эътиборни қарши ҳужумларга қаратдик. Бу ўз самарасини берди ва якунда ғалабага эришдик.

- "Хоразм" Про-лиганинг авж палласига келиб ўз ўйинини топиб олдими? Кетма-кет 2 та ўйинда "Турон"ни мағлуб этилиши нима билан боғлиқ?

- Биз имкон қадар чиройли ўйнашга интилаяпмиз. Аммо, рақиблар сафида даражаси юқори футболчилар бор. Масалан, "Турон" сафидаги футболчилар анчайин савияли эди. Шундан келиб чиқиб натижа борасида ўз стратегияларимизни ишга солаяпмиз.

- Роки Марчианонинг сермаҳсуллиги ҳақида нималарни айта оласиз?

- Марчиано яхши савиядаги футболчи. У машғулотларда берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажараяпти. Бундан ташқари индивудиал тарзда ҳам ишлаяпти. Нафақат Марчиано, балки бутун жамоамиз ғалабалар учун астойдил курашаяпти.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика