RU

Последние новости

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  9 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  34 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  36 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди" Новости

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Мезбонлар эса ўз имкониятларини голга айлантиришди. "Турон" бу мавсумда бизни мағлуб эта олмаётганди, бугун аламини олди десак ҳам бўлади. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтдим, гол урмасак ҳам яхши ўйин ўтказдик. Бизга таркибни ёшартириш ва шу ёш футболчиларни тажриба тўплашларига ёрдам бериш вазифалари қўйилган. Ҳар икки жамоага ҳам омад тилайман.

- Жамоа сардори Аброр Хусиновнинг мажбуран алмаштирилиши натижага таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳа, бу ҳам таъсир ўтказди. Унда машғулотларда олинган жароҳат бор эди. 

- "Хоразм"дан турли ёшдаги терма жамоалар сафига жалб этилаётган футболчилар борми?

- Терма жамоаларга кўпроқ Суперлига клубларидан жалб этилмоқда. Келаси йилга биз ҳам Суперлигага ҳаракат қиламиз.

- Таркибда жамоа мураббийлар штабига жалб этилиши мумкин бўлган футболчиларни айта оласизми?

- Албатта, бизда тажрибали футболчилар бор. Масалан Ғайрат Ўдаев, Жасур Атаджановлар бор. Улар мураббийлар курсида ўқиб бўлишган. Вақти келса секин-секин таркибга жалб этамиз.

- Келаси мавсум уйдаги ўйинларда рақибларни табиий майдонда қабул қиласизларми?

- Ҳа, шундай бўлади. Ҳозир табиий майдонимиз холати яхши деса ҳам бўлади. Келаси йилга табиий майдонда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Йигитларга кейинги ўйинлар олдидан қандай мотивация берасиз?

- Биз кучли бешликка кирганимиздаёқ айтгандим, Суперлигага даъвогар клублар орасидамиз деб. Масалан "Машъал" мавсум бошидаёқ Суперлигага даъвогар сифатида қаралаётганди. Биз шу босқичга қадар етиб келдик, келаси йилга албатта Суперлига учун ҳаракат қиламиз.





Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика