RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  3 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  13 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Руслан Аҳмедов: "Иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтдик" Новости

Руслан Аҳмедов: "Иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Аввало, мухлисларни бугунги ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Улар анчадан буён бу ерда катта футбол бўлмагани боис ўйинларни соғиниб қолишган экан. Шунингдек, клуб раҳбариятини, шаҳар ва вилоят ҳокимликларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлмам, руҳият билан боғлиқ вазият, кўрдингизлар, икки бўлим бир-биридан фарқ қилди. Биринчи бўлимда 3:0 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда деярли тўлиқ ҳимоявий услубда ўйнадик. Танаффусда йигитларга бўшашмаслик ҳақида айтгандим, барибир ўйин давомида йигитлар хотиржамликка берилишди.

- Биринчи бўлимдан фарқли равишда жамоа иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтди. Буни вазият тақозо этдими?

- Ҳа албатта, биз ўйиннинг боришидан келиб чиқиб ҳимоявий услубга ўтдик. Иккинчи бўлимда ҳам устунлигимизни кутгандик, аммо вазият ўзгариб кетди. Учрашувнинг 60-дақиқаларидан сўнг вазиятдан келиб чиқиб ҳимоявий услубга ўтдик.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоага 2 та янги футболчи олиб келинди. Уларнино ўйинлари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ҳа, тўғри, биз трансферлар ойнаси вақтида 2 та футболчини сафимизга қўшиб олдик. Уларнинг бири бугун асосий таркибда майдонга тушди, бу футболчини "Олимпик" жамоасидан таклиф этганмиз. Иккинчисида жароҳат бор эди, кейинга ўйинларда албатта унга ҳам имкон берамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика