RU

Последние новости

19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  0 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  5 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  19 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  16 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  21 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  8 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1

РПЛ. “Ростов” меҳмонда “Спартак”ни таслим этди. Захирадан тушган Ўрунов эса яна жароҳат олди ва алмаштирилди Новости

РПЛ. “Ростов” меҳмонда “Спартак”ни таслим этди. Захирадан тушган Ўрунов эса яна жароҳат олди ва алмаштирилди

Россия чемпионати 13-туридан ўрин олган Москвадаги беллашув якунданди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги ягона гол 26-дақиқада ростовликлар ярим ҳимоячиси Павел Мамаев томонидан урилди. Айтиш жоизки, Валерий Карпин шогирдлари ўйинни бир киши кам бўлиб якунлашди. 2-тайм ўрталарида ҳимоячи Деннис Хажикадунич рақибга қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Жароҳатидан тузалган Остон Ўрунов эса 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. Афсуски, Ўрунов бир неча дақиқа ўтар-ўтмас оёқ мушакларини чўзиб олди ва 86-дақиқада унинг ўрнига Наиль Умяров ўйинга қўшилди.

"Спартак" – "Ростов" 0:1 (0:1, 0:0)

"Откритие Арена"

Гол: 0:1 – 26 Мамаев.

"Спартак" – Максименко, Кутепов (Ўрунов, 80; Умяров, 85), Жикия, Жиго, Айртон, Крал, Мозес (Ещенко, 81), Зобнин, Бакаев (Соболев, 46), Ларссон, Понсе (Кокорин, 66).

"Ростов" – Песьяков, Козлов, Осипенко, Поярков, Хаджикадунич, Глебов, Мамаев (Гигович, 70), Хасимото, Еременко (Терентьев, 83), Альмквист (Сохиев, 60; Обухов, 83), Полоз (Алеэсами, 83).

Огоҳлантиришлар: Ларссон (41), Хажикадунич (42), Кутепов (55), Соболев (58), Козлов (60), Поярков (61), Глебов (89), Айртон (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика