RU

Последние новости

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  172 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

Аввало, Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан табриклайман. Бугунги ўйинда рақиб жуда чуқур ҳимояланди. Жамоамиз аъзолари гол уриш учун вазиятларга эга бўлишди, аммо фойдалана олмадик. Рақиб жамоада янги мураббий эди, унинг ўйинга қандай услуб танлаши бизга ҳам қизиқарли бўлди. Лекин, улар бир очко учун ўйнашини кутгандик. Шундан келиб чиқиб ҳаракат қилдик, кўрдингизлар "Локомотив" бугун чуқур ҳимояланди.

- Биринчи бўлимда айрим футболчиларнинг ўйини чиқмади. Масалан, Шароф Муҳитдинов бугун ўзига ўхшамади...


- Айрим футболчиларнинг ўйини қовушмагани рост. Шу сабабдан ҳам биз уларни заҳирага олдик. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди, аммо барибир рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик.

Шу ўринда сизлар орқали бир фикрни айтмоқчи эдим, бугун айрим мухлислар бизга қарши мухлислик ҳам қилишди. Бу жуда ёмон холат, айтиш жоиз бўлса хоинлик. Мухлис ҳар доим ўз жамоасига содиқ қолиши керак. Агар кимнидир мени жамоада эканим қониқтирмаётган бўлса, бошқа мураббий келиб, натижаларни бундан яхшилайди деб ҳисобласа, қўл кўтариб кетишга тайёрмиз.

- Легионерларнинг ҳам ўйини қовушмагандек кўринди...


- Ҳа, шундай бўлиши мумкин. Жамоа яхши ўйнаса, легионерлар ҳам шунга мос ўйнайди.

- Ҳакамнинг олдига тушган вазиятингизга қандай изоҳ берасиз?


- Ҳа, мен ҳакамнинг ёнига бориб ундан VAR тизимини кўришни талаб қилдим. Балки қўполлик қилгандирман. Аммо, ёрдамчи ҳакам менинг ёнимга келиб VAR ишлаётгани ҳақида айтганди. Кейинроқ ҳакамнинг ёнига бориб, VARни кўришни сўраганимда у 10 дақиқа аввал VAR ўчиб қолганини айтди. Бу жуда тушунарсиз холат.

- Ўтган ўйиндаги вазият учун биз ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик. Аммо, берилган жавоб шунақа бўлди, "Насаф" ўйиндаги вазият учун шикоят ёзмаган экан. Бугунги ўйинда ҳам шу каби холат юз берди. Энди шикоят аризаси ёзасизларми?


- Шикоят киритсак, вазият учун ҳакамнинг ўзи жазоланади. Ўйин натижаси ўзгармайди ва бунинг "Насаф"га ҳеч қандай фойдаси йўқ.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика