RU

Последние новости

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  6 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  55 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  6 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  42 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга жиддий муносабатда бўламиз. Учинчи Суперкубокка Черан ёрдам беради" (тўлиқ) Новости

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга жиддий муносабатда бўламиз. Учинчи Суперкубокка Черан ёрдам беради" (тўлиқ)

Ўзбекистон Суперкубоги доирасида бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Андижон" учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил қилинди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида Қарши жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Ҳусайн Норчаев иштирок этди.


"Хайрли кеч. Эртанги ўйин ажойиб муҳитда кечишини, мухлислар билан ҳақиқий байрамона ўтишини кутиш мумкин. Бу Суперкубок битта ўйиндан иборат. Шу боис кўп ҳужум ва кескин курашларга бой ўйин бўлади, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Биз совринни қўлга киритишни жуда истаймиз. Жамоани кайфияти аъло даражада",- дейди Рўзиқул Бердиев.


"Эртанги ўйинга яхши ўйинга тайёргарлик кўрдик. Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз",- дейди Ҳусайн Норчаев.

- "Насаф" ҳимоячиларидаги ностабиллик сизни ҳавотирга солмаяптими? Эшмуродов ҳам, Муҳаммадиев ҳам, Голбан ҳам кутилган даражани кўрсата олмаяпти?


- Менимча савол чалкаш бўлди. Муҳаммадиевнинг ўйини, тажрибаси ҳақида аввал ҳам айтгандим. У ёш футболчилардан ҳам тез югуради. Биз Суперкубок арафасидамиз. Жамоамиз турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Ҳар бир жамоада камчиликлар бўлиб туради. Агарда ҳимояда муаммолар бўлганида бундай натижалар кузатилмасди. Камчиликларимиз бор. Йигитларнинг ҳимояда кўрсатаётган ўйини бизни қониқтирмоқда.


- Бош мураббий сифатида Максим Шацкихга ютқазмагансиз. Бу руҳий томонлама устунлик берадими?


- Бу албатта статистика. Ўтган йили ҳам айтгандим. "Пахтакор"да ишлаган вақтида яхши натижалар қайд этганмиз. Лекин эртанги ўйин бошқа даражада бўлади. Максим бошқа жамоа билан қатнашяпти. Статистикани яхшилашга ҳаракат қиламиз. Мен учун жамоам ютуғи биринчи ўринда туради. Бундай ўйинга жиддий ёндошамиз. 


- "Насаф"нинг эртанги ғалабаси кубокни тарк этганини ювади десак бўладими?


- Ўтган йилги натижалар такрорланаётгандек. Кубокни эрта тарк этгандик ва қайсидир босқичда ёмон ўйин кўрсатгандик. Якунда Суперкубокни қўлга киритганмиз. Ортга қараш керак эмас. Олдинга интилиш керак. Олдимизда чемпионат, Суперкубок бор. Кубокдаги ҳолат бизга таъсир қилмайди. Кубокнинг охирги ўйинида бизнинг асосий мақсадимиз бошқа эканлигини айтганман. 


- Охирги 3 та ўйинда Шерзод Насруллаев захирада қолиб кетмоқда. Бунинг сабаби нимада?


- Шерзод бизнинг етакчи ўйинчиларимиздан бири. Қайдномага кирмаётгани биринчи ўринда жароҳати ва бетоблиги сабаб таркибга жалб қилинмади. Охирги ўйинларда даволанди. Эртанги ўйинга у ҳам тайёргарлик кўряпти. Вазиятдан келиб чиқиб унинг имкониятларидан фойдаланишимиз мумкин. 

- Эртанги баҳсда терма жамоага чақирилган футболчиларда эҳтиёткорлик асосий планга чиқадими?


- Бизнинг ўз мақсадимиз бор. Эртанги ўйинда Суперкубокка эътибор биринчи ўринга чиқади. Улар ҳам тушуниб турибди бу ўйин муҳимлигини. Йигитлар бор имкониятини ишга солади.


- Ўйин пенальтилар сериясигача чўзилса, Неъматовга ўхшаган футболчилар яна чиқиб қоладими?


- Пенальти тепишда футболчиларимиз яна кўпайди. Ўтган йили маҳоратимизни кўрсатганмиз. Йигитларга ишонамиз, кечаги машғулотда ҳам бу борада ўзига хос мусобақа ўйнаганмиз. 


- Максим Шацких пенальтилар учун алоҳида тайёргарлик кўрилмаслигини айтди. Бугунги машғулотда қолиб пенальтилар сериясига тайёрланасизми?


- Бугунги машғулот енгил ва стадионга ўрганиш асосида ўтади. Тактик ва техник, стандарт вазиятларни амалга оширмаймиз.


- Мухлислар қўллови қанчалик муҳим?


- "Андижон"нинг кучли тарафи мухлисларида. Қашқадарёда улардан кам бўлмаган мухлислар бор. Эртага ажойиб атмосферада тўп тепамиз. Бу ҳар томонлама ёқимли бўлиши шубҳасиз.


- Битта ўйиндан иборат ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Андижон"га қарши олдиндан ўйланган чизмалар борми? Ким майдонга туша олади ёки йўқ?


- Тўғри айтдингиз, битта ўйин бўлади. "Андижон" "Пахтакор", ОКМК, биз билан ҳам яхши ўйин кўрсатди. Рақибга жиддий эътиборда бўламиз. Эртага тартибли ўйнашимиз керак бўлади. Ҳозирда тўлиқ таркиб билан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Жароҳат ёки бетоб футболчилар йўқ.


- "Насаф" Суперкубокда 2 бор мағлуб бўлган. Ўшанда Черан ҳал қилувчи гол урган. Унинг жамоага келиши маҳорат даражасини оширдими?


- Уни биласизлар. Черанни таклиф қилгандаёқ маҳоратини чамалаб бўлганмиз. Бундай футболчилар Суперлигада кам сонли. Самарқанд ва Яйпанда бизга гол урганди. Ундан сўнг икки бор Суперкубокда ғолиб чиқдик. Учинчисига Черан ёрдам беради. Унинг ёрдами тегади. Мақсадимиз шуки, у кўп югуриши шарт эмас. Лекин кўрсаткичлари шуни айтяптики, 10 км ошиқ югурмоқда. Ўзини тутиши, етакчилик қобилияти бизга керак бўлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика