RU

Последние новости

17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  4 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  5 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  11 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   19 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин 90 дақиқа бўлади, бугун биз 30 дақиқа футбол кўрдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин 90 дақиқа бўлади, бугун биз 30 дақиқа футбол кўрдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳар доим 90 минут бўлади. Лекин бугун 30 минутлар атрофида футбол кўрдик. Ҳакамларнинг қароридан кўп жабр кўраяпмиз, бугун навбатдагиси бўлди. Кўрдинглар, Ойбек Бозоров йиқитилганда вазият кўриб чиқилмади. Ёки кўриб чиқиб шундай қарор қабул қилди. Биз аслида ҳисобни каттароқ кўринишга олиб келишимиз мумкин эди. 1:0 дан сўнг ҳам яхши вазиятларимиз бўлди, аммо фойдалана олмадик. Шу сабабдан бугун очко йўқотдик деб ўйлайман.

- Баҳром Абдураҳимов ва Шароф Муҳитдиновлар нега таркибда кўринишмади?

- Уларда жароҳат бор. Шу боис бугунги ўйин қайдномасига киритилишмади.

- Вазиятларни голга айлантиришда муаммо кўзга ташланаяпти. Бунда футболчиларга маҳорат етишмаяптими? Ёки ҳаяжон билан боғлиқми?

- Маҳоратга ҳам, ҳаяжонга ҳам боғлиқлик томонлари бор. Кўряпсизлар, биз билан уйдаги ўйинларда барча рақиблар кўпчилик бўлиб ҳимоявий услубда ўйнашмоқда. Шу сабабдан ҳам ёриб киришда қийинчиликка дуч келаяпмиз. Бу борада йигитларга тайинлаяпмиз, биринчи бўлимда, умуман ўйин давомидаги ҳар бир стандарт вазиятдан унумли фойдаланиш керак. Ман ўйлайман-ки, ҳаммада кайфият яхши. Мухлисларни ҳам тушунамиз, ҳали олдинда ўйинлар бор ва охиригача курашамиз.

- АГМК билан кубок ярим финал учрашувида жамоани жиддий синов кутиб турибди...

- Бу босқичларда осон рақиб бўлмайди. Биз албатта финални ўйлаган холда майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика