RU

Последние новости

22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  55 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  7 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  79 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  69 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  32 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  2

Рўзиқул Бердиев: “Натижа учун айбдормиз” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Натижа учун айбдормиз”

Coca Cola суперлигаси 20-тур “Насаф” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги беллашув ҳақида нима дейиш мумкин? Мухлислар олдида натижа учун айбдормиз. Буни ҳаммамиз тушуниб туримиз. Чунки охирга ўйинларда шижоатсиз ўйин кўрсатаябмиз. Лекин яна бир жиҳатни айтиб ўтишим керак. Сўнги беллашувларда кўп ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаябмиз. Кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнайдиган жамоани ҳимоясини ёриб ўтишга имконият топа олмаябмиз. Бу бизнинг асосий муаммомиз бўлиб қолаябди. Сўнги беллашувлар шуни кўрсатаябдики биз ҳудди ҳужумчиларсиз ҳаракатланаётгандекмиз. Бугунги учрашувда ҳам гувоҳи бўлдинглар “Бухоро” жамоаси ҳимояда ўйнади. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди ва буни уддалашди. Йигитларга бугунги беллашув ҳудди шундай бўлишини такидлаган эдим ва улардан шошилмасдан ҳаракат қилишларни тайинлагандим. Аммо биринчи бўлимнинг ўрталарида футболчилармиз шошилиб ҳаракат қила бошлашди. Бу эса рақибимизнинг қарши ҳужумда эркин ҳаркат қилишига имконият яратди. Ҳисобда ортда қолишимизга қарамасдан бутун жамоа бўлиб бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Учрашувда яратган вазиятлармиз ғалаба қозонишга камлик қилди.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика