RU

Последние новости

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  1 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. 1:0 ҳисобини 2:0 га, 2:1ни эса 3:1 га ўзгартиришимиз мумкин эди. Вазиятларимиз етарлича бўлди.

- Ўйин якунига оз вақт қолганида ҳимояни мустаҳкам ушлаш мумкинмиди?

- Рақиб стандарт вазиятдан гол уриб кетди. Ҳар бир вазиятга эътиборли бўлиш лозим. Йигитлар тўғри ўйин кўрсатишди, фақат битта ўша вазиятдаги эътиборсизлик голга олиб келди.

- Иккинчи бўлимлар "Насаф"да ўхшамаяпти. Натижа бўйича жамоа ютқазяпти. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Жисмоний ва руҳий тайёргарлик бугунги ўйинга яхшироқ эди. Боя айтганимдек, биз 1:0 ҳисобини 2:0 га ўзгартирганимизда бошқача натижа бўларди. Ҳимояда эътиборли бўлиб тургандик, бироқ стандарт вазият голга олиб келди.

- "Насаф" жамоасида кетма-кет иккинчи дуранг натижа қайд этилди. Ўтган ўйинда ҳам жамоа яхши ўйин кўрсатганди. Иккинчи бўлимларда футболчиларга аниқлик етишмаётган бўлиши мумкинми?

- "Хоразм" билан учрашувдан сўнг айтгандим, биз очко йўқотишга ҳақли эдик, ўйинимиз ўхшамаганди.  Бугун ҳужумдаги вазиятларимиз кўпроқ эди. Бу саволга бундан олдин жавоб бердим. Саволни чуқурроқ ўйлаб кейин бериш керак.

- Акмал Мозговой, Хусайн Норчаев, Стефан Чоловичлар асосий таркибда ўйнаб келишаётганди. Бугун улар 60-дақиқадан кейин ўйинга қўшилишди. Бу ўйинга танланган тактика билан боғлиқми?

- Чолович ўтган ўйинда ҳам қатнашмади, жароҳати бор. Мозговойда кеча озроқ иситма бор эди. Шу боис уни захирада ушлашга мажбур бўлдик. Норчаев ҳам енгил жароҳатини тиклаётганди. Шу боис уни ҳам захирадан майдонга туширдик.

- Кетма-кет очко йўқотишлар жамоага босим юкламайдими?

- Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаймиз. Кейинги ўйинларда яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Мавсумнинг кўп қисми ҳали олдинда. Шунақа босқичлар ҳам бўлади, шундан яхши ўтишимиз керак. Ҳар қандай жамоа ҳам узлуксиз яхши натижа қайд этиши қийин. Бугун вазиятлардан унумли фойдаланимиз керак эди, бирга-бир чиқиб бориб ҳам гол ура олмадик. Йигитлар ғалабани жуда хоҳлашди. 

- "Насаф" чемпионликка эришганида натижа учун ўйнаган ўйинлар ҳам бўлган. Агар сизда чиройли ўйин ёки натижа келтирадиган ўйин танлови бўлса, қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- Албатта натижа муҳим. Ўтган мавсумда чиройли ўйнаб, натижа қилмаганимизда якунда чемпионлик қўлга киритилмаган бўларди. Футболда биринчи навбатда натижа керак. "Интер" ёки ПСЖ ярим финалларда "Барселона" ва "Арсенал"дан яхшироқ ўйнади деб айта олмайман, бироқ иккиси ҳозир финалда. Натижа муҳимроқ, албатта натижани эсдан чиқармаган ҳолда сифатли футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир "Насаф" шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти. Шу даражамизни ушлашимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика