RU

Последние новости

12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  2 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  1 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  3 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   2 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  3 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  17 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  5 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  7 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  7 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  6 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0

Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди Новости

Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди

“Бунёдкор” футбол академияси Осиё қитъасида етакчи эга футбол масканларидан бири саналади.

Академия раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аксарият мутахассислар диққат марказида турибди. Жумладан ёшлар футболини ривожлантириш халқаро қўмитаси эксперти Мишель Моммертц клуб академиясига ташриф буюрди. Таниқли мутахассис “Бунёдкор” футбол Академияси директори Шавкат Саидов ва мутахассислари билан учрашди. Суҳбат давомида европалик меҳмон сўнгги йилларда ўзбек футболининг халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари, Ўзбекистон (U-17) ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионлигини қўлга киритгани, академия тарбияланувчилари Абдуқодир Хусановнинг машҳур  “Манчестер Сити” клуби сафига қўшилгани, Элдор Шомуродовнинг Туркия супер лигасида тўпурарлар сафида бораётганини алоҳида эътироф этди. Мишель Моммертц Нидерландия футбол академиялари методологияси, маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти, академия тарбияланувчиларининг катта футболга ўтиш жараёни ҳақида маълумотлар берди ва дўстона фикрлар алмашилди. Келгусида  “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда халқаро қўмита ўртасида ҳамкорлик ишлари давом эттирилиши ҳам айтиб ўтилди. 

Шунингдек, нидерландиялик мутахассис яқинда икки юлдузли “Ал-Васл” футбол академиясида бўлганини, лекин “Бунёдкор”да ёш футболчиларга яратилган шароитлар у ерникидан анча яхшироқ эканлигини таъкидлади. “Бунёдкор” футбол академиясида ёш футболчиларга яратилган қулай имкониятлар ва мавжуд футбол инфротузилмаси ушбу футбол функционерида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
01 ноя 14:55:59
Адхамжон Низамов
Уз тарбияланувчиларини истеъдодини пайкамайдиган устозлар ишлайдими бу академияда
Хусановдек истеъдодни сезишмаган булса.
   
01 ноя 14:54:06
Адхамжон Низамов
Узтарбияланувчиларини
   
01 ноя 08:15:00
антакия
Роналду келганда шу билан жанглёр қилган бола каерда хозир шу хакида маълумот беринглар шуни зур талант истеъдод дейилганди
   
01 ноя 07:06:02
Abdusalom Mirzayev
Абдуқодирни академияни тугатгач ҳеч кимга керак бўлмагани учун Белорусга мажбурий кетгани ҳақида ҳам айтинглар, айтингларки бизда бунақа талантлар кўп, академия тугатгач ярми ишсиз қолишини айтинглар, шу битта сўровим борда мани, шу Абдуқодирни истеъдодини ҳеч ким ўқий олмаган дейлик, лекин ҳимоячини шунақа " тезлигини" бор эканлигини сезишмаган бўлишсая, тушунмадимда.
   
31 окт 21:29:51
Shuxrat Abdijalilov
Shomurodov Mashal akademyasi tarbyalanuvchisiku.20 yoshida bunyodkorga utgan.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика