Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"
09 фев 09:20
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"
Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов иштирок этди
"Янги мавсумда сизлар билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Турнир жадвали охирида борадиган жамоалар ўйини доим қизиқарли бўлади. Икки жамоа ҳам ўз мавқеини тиклаш, жадвалдаги ўрнини яхшилаш учун ҳаракат қилади. Йигитларнинг барчаси баҳсга тайёр. Натижа ҳам, ўйин ҳам мухлисларга манзур бўлади деган умиддаман",- дейди Рўзиқул Бердиев.
"Мураббийимиз айтганидек учрашувга тайёрмиз. Ўзим учун ҳам қизиқ. Янги жамоамда илк халқаро ўйинда қатнашаман. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ойбек Рустамов.
- Ойбек, "Насаф"ни танлашингизга нима сабаб бўлди?
- "Насаф" Ўзбекистонда яхши жамоа, ўсишим учун бу жамоани танладим.
- Эртанги ўйинда жамоада босим йўқ. Футболчиларни руҳан тайёрлаш қийинчилик туғдирмадими?
- Бундай ўйинларда босимни ҳис қилиш керак эмас. Йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилиши керак. Уларни йиғинлар, ўйинлар орқали тайёрлаб бордик. Мазкур йиғинларда ўз режамиз бор эди ва бу амалга ошди. Жамоани ўйинини янги футболчилар билан шакллантиришга ҳаракат қилдик, бундан ташқари ёш ўйинчиларимизни кўриб олдик. Ўйлайманки, мана шу йигитлар билан муносиб ҳозирлик олиб бордик.
- "Ал Шорта" билан ўйиндан бир хафта ўтгач "Шаржа" билан беллашув бор. Яқин орада Суперлига бошланади. Иккита босимли қарама-қаршилик тайёргарлик вазифасини ўтаб берадими?
- Биз бу тўқнашувлар орқали чемпионатга янада яхши тайёргарлик кўрамиз деб ўйлайман. Ўтган учрашувларда ҳам кучли рақибларга қарши йигитлар босимсиз тўп тепишди. Тўғри, тайёргарлигимиз жуда зўр ҳолатда эмас. Лекин ушбу ўйинларда жамоа иштиёқи ва тайёргарлигини кўрсатиши лозим. Натижа муҳимлигини тушуниб турибмиз.
- Жамоани тарк этган ва янги футболчилар ҳақида фикрингиз...
- Ўзингизга маълум "Насаф"ни 7-8 нафар футболчи тарк этди. Бу албатта катта йўқотиш. Клуб тажрибасида бундай даврлар бўлган ва жамоа мана шундай вазиятлардан чиқиб кета олган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. "Насаф"да яхши шароит ва тизм бор, бу ишлайди. Жамоа ҳар мавсумда олдига юқори мақсад қўйиб ҳаракат қилаверади.
- 2026 йилдаги мақсад қандай?
- "Насаф"нинг мақсади ҳеч қачон ўзгармайди. Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. Ёшларни синовдан ўтказиб олдик. Улар уйғунлашган ҳолда юқори ўринларга курашади деб ўйлайман. "Насаф" ўз мавқеини ушлаб туришга ҳаракат қилган ва шундай бўлиб қолади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии