RU

Последние новости

20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  1 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  11 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  53 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди"

ОЧЛ 1-тури доирасида "Ал Садд"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин қизиқарли воқеликларга бой бўлди. Голлар, қизил карточкалар. Ўйиннинг боришига қарайдиган бўлсангиз, биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Жуда очиқ ўйин бўлди. Бир вазият орқали бирор жамоа ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди.

- "Насаф" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Қийин ўйин бўлишини билардик, шу сабабли бир очкога ҳам рози бўлардик. Аммо рақиб аввалига бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ғалабани ўйладик. Кейинчалик улар яна бир киши кам бўлиб қолди. Менимча икки очко йўқотдик.

- Мантиқан олиб қараганда рақибдан икки киши кўп бўлиб ўйнаган тақдирда исталган жамоа рақибини ўз жарима майдончаси ичига қамаб, саноқсиз зарбалар бериши керак. Аммо 30 дақиқа ичида иккитагина зарба кам эмасми?

- Албатта, бу бизнинг камчилигимиз. Охирги пайтларда ё сўнгги пасни берадиган ёки сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти. Рақиблар камчилик бўлиб қолганидан кейин бутун таркиб билан ҳимояга ётиб олишди. Шу сабабли зарба беришга қийналдик. Ёддан чиқарманг, бу "Ал Садд" жамоаси. Улар хатто камчилик бўлиб ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай бундай рақиблар билан эхтиёт бўлиб ўйнаш керак.

Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика