RU

Последние новости

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  18 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  24 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   37 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  70 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин чемпионатимиздаги энг яхши учрашувлардан бири бўлди. Бунга муҳитни ҳам, ўйинни ҳам сабаб сифатида кўрсатсак бўлади. Мана шу каби ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимизнинг савияси, даражаси кўтарилганидан далолат беради.

Учрашувни яхши бошладик, гол уриб олдик. Стандарт вазиятга эътибор қаратишимиз лозим эди, афсуски гол билан тугади. Умуман "Андижон" жамоаси курашувчан рақиб. Бугунги дурангдан бошқа клублар манфаат топди назаримда.

- "Насаф" бугун очко йўқотди деган фикрлар айтилди. Сизнинг бу борадаги қарашингиз қандай?

- Йўқотишлар ҳали ҳамма жамоада бўлади. Чемпионатимиздаги кўп жамоаларнинг даражаси тенглашиб бораяпти. Бугун ғалаба учун ўйнагандик. "Андижон" жамоаси ўз мухлислари қаршисида жуда яхши футбол намойиш этади. Ўйинга қайтадиган бўлсак, голдан сўнг биз оддий футбол кўрсатишга ўтиб қолдик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар тўп назоратига замин яратди, вазиятларимиз бўлди, бироқ голга айлантира олмадик.

- Жавоҳир Сидиқов захирада қолганига сабаб нима?

- Жамоамизда рақобат бор. Биз барчага имкон бериб бораяпмиз. Жавоҳир "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг жароҳат олганди.

- "Навбаҳор"га қарши кетма-кет иккита ўйин ўтказасизлар. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз барча жамоа билан ўйнай оламиз, буни бир неча бор исботлаганмиз. Шу сабабдан барча жамоаларга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика