Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?
28 авг 15:45
Новости


Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?
Сир эмаски, терма жамоалар клубга ўхшаб ҳар куни эмас, фақат ФИФА кунларида йиғилишади. Жамоа устози эса мана шу кунлардагина унумли фойдаланиб ўз услубини, тактик қарашларини сингдиради. Хўш, Бенту терма жамоамизни қўлга олса, Жаҳон чемпионатига қадар тайёргарлик учун қанча вақт бўлади?
CAFA турнирини ўз ичига олган бу ФИФА кунларини ҳисобга олмаймиз. Кападзе катта эҳтимол шу билан ишини тугатиб қўяди.
Бенту илк йиғинни 6-14 октябрь кунлари олиб боради. Унга қадар Суперлига, Элит ОЧЛ, ОЧЛ учрашувлари бор. Демак октябрь ойидаги ФИФА кунларида 2 та учрашув ўтказиш имконияти мавжуд.
Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинлари ФИФА кунларининг 10-18 ноябрь саналарига тўғри келмоқда. Халқаро майдондаги клубларимиз учун мавсум декабрь ойида якунланади. Тақвимга кўра 21 декабрдан 18 январгача бўш кунлар бор, лекин футболчилар таътилда бўлишини ва мавсумни кеч тугатишини ҳисобга олсак, январь ойида йиғин ташкил қилиши эҳтимоли бор. Лекин футболчи мавсумга клуби билан тўлиқ тайёргарлик қилиши керак. Январда Бенту йиғин ўтказадими ёки йўқ аниқ эмас. Унинг қарашлари қандай, қачон ва қайси пайт йиғади билмаймиз.
Март ойининг бошида ички чемпионат баҳслари старт олади. Халқаро майдондагилар учун ундан аввалроқ. Энди Ўзбекистон терма жамоаси 23-31 март саналарида тўпланишади ва тайёргарликни давом эттиришади. Бунда ҳам 8 кунлик муддат белгиланган.
Охирги тайёргарлик жараёнлари 1-9 июнь саналари оралиғида бўлиб ўтади.
Умумий ҳисобда плюс-минус 40 кунга яқин вақт бор экан. Бу ерда январь ойидаги йиғинлар инобатга олинмаган. Эҳтимол сифатида кўрилган.
Похожие новости

Комментарии