RU

Последние новости

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  18 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  24 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   37 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  70 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

"Ротор" шароит яратиб бермагани боис "Локомотив" иштирокидаги ўйин ўтказилмади Новости

"Ротор" шароит яратиб бермагани боис "Локомотив" иштирокидаги ўйин ўтказилмади

Бугун, 10 февраль куни "Локомотив" Туркия йиғини доирасида охирги учрашувини ўтказиши лозим эди. Бу ўйин Россия премьер-лигаси вакили "Ротор" билан режалаштириб қўйилганди.

Ўйин бўлиб ўтиши борасида гарчи ҳар икки жамоа ўзаро келишиб олган бўлса-да, "Ротор" ўйин яқинлашган сари ишни пайсалга солаверди. "Локомотив" ПФК уларга ўйинни Сидеда ўтказиш таклифи билан чиқди, чунки биз истиқомат қилаётган жойда яхши стадион бор ва шароитлари ҳам аъло даражада.

Улар эса ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхона яқинидаги майдонда ўйнашни афзал кўришди. Ўйин вақтини белгилаш ҳам осон бўлмади. Биз учун ўйинни 11:00 ёки тушдан кейин 16:00да бошлаш қониқтирарди. Улар эса 13:00да бошлаймиз туриб олишди. Якунда томонлар бир тўхтамга келиб, учрашув соат 11:00да старт олишига келишиб олишди. 

Натижада бугун эрталаб 8:45да меҳмонхонадан ўйин бўлиб ўтиши лозим бўлган "Kaya Palazzo" стадиони томон автобусда йўл олдик. Салкам бир соатга яқин (70 км.) йўл босиб, белгиланган жойга етиб бордик ва не кўз билан кўрайликки, у ерда стадиондан асар ҳам йўқ эди. Фақат учта машғулот ўтказиш майдончаси бор экан, холос. 



Жамоа ўйинга борганда биринчи навбатда нима керак бўлади? Албатта, кийим алмаштириш хонаси. Ахир кўчада ҳамманинг кўз ўнгида ечиниб кийинмайсиз-ку. Лекин биз борган "стадион"да на кийим алмаштириш хонаси бор, на трибуна ва на бошқа шароитлар. Қолаверса ўйиндан кейин ювиниб олиш ҳам керак. Рақиб футболчиларига мазза, улар беш дақиқада ўз хоналарига етиб олишади, лекин биз-чи? Қолаверса мезбон жамоадан кимдир кутиб олмади ҳам. 



Соат 10:30 бўлди. Шу пайт "Ротор" футболчилари бирин-кетин меҳмонхонадан чиқиб кела бошлашди. Улар турган меҳмонхона майдонгача беш дақиқалик йўл. "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра "Биз ҳаваскор клуб эмасмиз ва бундай шароити йўқ майдонда ўйнай олмаймиз, 10 дақиқа вақт бор, ё бошқа стадион топамиз ёки ўйин бўлмайди" деб дангал гапирди. "Ротор"да ишлаётган ёрдамчи мураббий Максим Шацких жамоамиз олдига келиб, вазиятни тушунтиришга уринди, бироқ бари бефойда. 



Ўнг томонда яна битта майдон бор экан, ҳар ҳолда бироз шароити яхшироқ. Шароити яхшироқ деганда майдон чети атрофни ўраб турган сим тўсиқдан бироз узоқроқ, биз ўйин ўтказмоқчи бўлган майдонда эса тўсиқ майдон чизиғига жуда яқин эди ва қанот ҳакамига югуришга жой йўқ. Ҳа, айтганча захирадагилар ўтирай деса ўриндиқ ҳам, чигалёзди машқлар учун алоҳида жой ҳам йўқ. Ёнимиздаги майдонда "Уфа" клубининг машғулоти белгиланган экан, шу боис у ерда ҳам ўйнаб бўлмасди.



Барибир ҳеч нарса ўхшамади ва яна автобусга ўтириб ортга қайтдик. Эслатиб ўтамиз, 28 январдан Туркия йиғинига киришган "Локомотив" 12 февраль куни Тошкентга қайтиб кетади. Эртага олдинда бир кунимиз бор, қайсидир жамоа билан ўртоқлик учрашуви бўладими, мураббийлар ҳозир шуни ҳал қилишмоқда.

Янгилик бўлиши билан албатта етказамиз. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика