RU

Последние новости

10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  0 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  6 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  1 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  5 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49

Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди” Новости

Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”

Россия футзал терма жамоасининг бош мураббийи Бесо Зоидзе Ўзбекистонга сафар олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Аввало, ҳозирги таркиб ҳақида фикр билдирмоқчиман. Бу билан футзал ишқибозлари орасидаги саволлар ва ҳайратларга олдиндан жавоб бериб қўймоқчиман. Яхши томони шундаки, бизнинг таркибимиз йигирма нафар ўйинчи билан чекланиб қолмайди, у анча кенг ва салоҳиятли. Шу боис, аввалги йиғинларни ўтказиб юборган футболчилар ҳам доимий назоратимиз ва кузатувимизда бўлишган. Шундай экан, кенгайтирилган рўйхатда ҳеч қандай кутилмаган номлар йўқ. Барча футболчилар штабимиз талабларидан жуда яхши хабардор — бизда “ўртоқлик ўйинлари” деган тушунча йўқ. Бу мамлакатнинг асосий футзал жамоаси ва унинг таркибида майдонга тушганингда максимал даражада ўйнашинг шарт.

Рақибимизни эса таништиришнинг ҳожати йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси — Осиёнинг етакчи футзал давлатларидан бири. Улар мунтазам равишда ривожланмоқда, даражаларини оширмоқда, уларга қарши ўйин қийин, шунинг баробарида қизиқарли бўлади. Бу ўйинлар биз учун ҳам, рақибларимиз учун ҳам жуда муҳим. Олдинда турган баҳсларни сабрсизлик билан кутяпмиз.

Қабул қилувчи томонга ўз майдонларида ўйнаш учун таклиф билдиргани учун, шунингдек, сафарни ташкил қилиб бергани учун РФСга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирги шароитда бундай қўллаб-қувватловчи режимда кучли рақиб билан ўйнаш имконияти — янада ривожланишимиз учун жуда катта туртки.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
04 дек 09:50:56
Haqiqat-2
Россия биз билан мажбур уйнашга)))
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика