Роналду ва Мессида 146 секундлик фарқ
28 сен 2020 12:15
Новости
Роналду ва Мессида 146 секундлик фарқ
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Барселона" форварди Лионель Месси кеча "Рома" ва "Вильярреал"га қарши ўйинларда пенальтидан 146 секундлик фарқ билан голлар уришди.
Португалиялик Рим жамоасига 00:32:17 (Тошкент вақти)да, аргентиналик футболчи эса "Вильярреал" дарвозасига сал кечроқ пенальтидан гол урди - 00:34:43.
Месси Испания чемпионатида кетма-кет 17 мавсумда гол уришга эришган тўртинчи ўйинчи бўлди. Ушбу ютуққа шунингдек "Атлетик" собиқ форварди Агустин Гаинсе (19 мавсум), "Реал" собиқ форварди Карлос Алонсо (17) ва "қироллик клуби" ҳимоячиси Серхио Рамос (17) эришган.
"Ювентус" эса 2 ўйинда 4 очко жамғарди ва А Серия турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Клуб кейинги ўйинини 4 октябрь куни ўз майдонида "Наполи"га қарши ўтказади.
"Барселона" эса келаси ўйинини сафарда, "Сельта"га қарши 1 октябрда ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии