RU

Последние новости

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  7 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Роналду болакайга: "Реал"дан кетганимга ўзим ҳам афсусланаман" Новости

Роналду болакайга: "Реал"дан кетганимга ўзим ҳам афсусланаман"

Хабарингиз бор, бугун «Ювентус» форварди Маrcа томонидан спортга қўшган ҳиссаси учун “Афсона“ мукофоти билан тақдирланди.

Маросимнинг биринчи қисмида Роналду сўзга чиқди.

“Ушбу соврин музейимда энг яхши жойни эгаллайди. Мадрид – ажойиб шаҳар. Мен кўп шаҳарларга саёҳат қиламан, лекин, Мадриддеклари кўп эмас. Соврин Мадриддаги йилларимда орттирган тажрибамнинг самараси. Бу испанча соврин ва бу мен учун хурматдир. Уни қўлга киритишим учун менга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман ва ғурурланаман. Ўйлайманки, яқин орада Мадридга қайтаман, - дейди Роналду.

Шундан сўнг, тадбирнинг иккинчи қисмида экслюзив тарзда ёш болакайлар португалиялик ҳужумчидан интервью олишди.

-ОАВдан ёлғонни яширсанг бўлади, лекин болалардан ҳеч нарсани яшира олмайсан!, дея сўз бошлади туринликлар аъзоси.

-Болалагингизда дунёнинг энг яхшиси бўламан деб ўйлаганмидингиз? Кўплаб совринларни ютишингизничи?

-Йўқ, ҳеч қачон ўйламаганман. Мен шунчаки, профессионал футболчи бўлишни хоҳлагандим.

-Кўпроқ Манчестерни соғинасизми ёки Мадридни?

-Менга иккаси ҳам етишмайди. Бироқ, оилавий шароитим  боис Мадридда кўп вақтимни ўтказдим. Шунингдек, бу ерда фарзандларим дунёга келди. Шу сабабдан, Мадридни бироз кўпроқ соғинаман.

-Европа чемпионатидаги муваффақият фаолиятингиздаги энг катта ютуқми?

-Барча совринлар муҳим, балки, буниси энг асосийсидир. Ватанинг учун ғалаба қозонишинг, бу навбатдаги соврин дегани эмас. Буни қийин эканлигини биласан. Эҳтимол, бу ғолиблик фаолиятимдаги энг муҳимидир.

-«Реал»дан кетганингиздан жуда ҳам афсусдаман …

-Мен ҳам.

-«Ювентус» бу йил ЕЧЛни қўлга киритадими?

-Буни билмайман. Ҳар сафаргидек ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, «Ювентус» ғолиб бўлади, - дея сўзини якунлади Роналду.

Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика