RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  8 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

“Рома”ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар номи маълум Новости

“Рома”ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар номи маълум

Римнинг “Рома” жамоаси бош мураббийи Эусебио Ди Франческо яқин кунларда клубни тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, “бўрилар” раҳбарияти Италия кубоги “Лацио”га қарши дербидаги йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг, 49 ёшли мутахассининг ўрнига мураббий излашни бошлаган.

Ди Франческонинг келажаги ЕЧЛнинг 1/8 финал доирасидаги “Порту”га қарши жавоб ўйинининг натижасига боғлиқ. Улар ўртасидаги илк баҳсда римликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Агар мазкур баҳсда “Рома” ижобий натижага эриша олмаса, италиялик мутахассис истеъфога чиқарилади.

Аввалроқ, клубнинг спорт директори Рамон Мончи бир неча мутахассислар билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Улар орасида ”Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри асосий номзод сифатида кўрилган. Бироқ, Сарри “аристократлар”ни фақатгина ёзда тарк этиши мумкин.

Шу сабабли, раҳбарият яқинда “Фулҳем”дан кетган Клаудио Раньери ҳамда Италия термасининг собиқ мураббийи Роберто Донадонининг номзодларини кўриб чиқмоқда. Донадонининг сўнгги иш жойи “Болонья” клуби бўлганди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика