"Рома" О'Райли билан шартнома имзолаши мумкин
15 июн 14:57
Новости
"Рома" О'Райли билан шартнома имзолаши мумкин
"Рома" "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мэтт О'Райлининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Инглизлар 23 ёшли даниялик футболчи учун 25 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. "Рома" бу миқдорни пасайтирмоқчи. Футболчининг ўзи аллақачон трансферга рози бўлган, клублар келишиб олиши қолди.
"Аталанта"нинг собиқ устози Жан Пьеро Гасперини О'Райли трансферини 2023/24 йилги мавсумда амалга оширмоқчи эди, аммо ўша пайтда келишув барбод бўлган.
О'Райли 2024/25 йилги мавсумда "Брайтон" сафида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У мавсумни "Селтик"да бошлаган ва 3 та ўйинда голли узатмани амалга оширган.
Данияликнинг "Брайтон" билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 22 миллион еврога баҳолаган.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии