Родриго: "Мен бошланғич таркибда ўйнашни истайман"
18 мар 2023 16:31
Новости
Родриго: "Мен бошланғич таркибда ўйнашни истайман"
"Реал" футболчиси Родриго Гоэс жамоадаги роли ҳақида гапирди.
Мадрид клубининг бразилиялик иқтидорли ўйинчиларидан бири Родриго ўзини асосий таркиб футболчиси бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
"Мен хотиржам бўлишга ҳаракат қиламан. Мен доим ўйнашни хоҳлайман ва мураббийга ўйнашим кераклигини айтаман. У менга хотиржам бўлишим кераклигини айтади.
Мен уни ҳурмат қиламан, чунки бизда жуда яхши ўйинчилар бор. Майдонга чиққанимда жамоага ёрдам бераман ва мен асосий ўйинчилардан бири бўлишни истайман.
Мен Анчелотти билан жуда яхши муносабатдаман, у буюк мураббий. У ҳар доим менга ёрдам беради", – деди Родриго Гоэс.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии