Роберто Айяла: “Месси – Спиди Гонзалес, Марадона эса санъат асари"
03 мая 2020 19:25
Новости
Роберто Айяла: “Месси – Спиди Гонзалес, Марадона эса санъат асари"
Аргентиналик собиқ ҳимоячи Роберто Айяла Диего Марадона ва Лионель Мессини бир-бирга солиштирди.
“Улар ҳар хил, Диего – майдонда қилганларининг ҳар бири чинакам санъат асари.
Месси – Спиди Гонзалес (Looney Tunes қаҳрамони, Мекcикадаги энг тезкор сичқон), тўпни ўзидан йироқлашишига имкон бермайди. Лео уни оёғидан икки сантиметр масофада ушлаб туради. Қандай қилиб у бунга эришаркин?
Иккаласи билан ҳам ўйнаганман. Диего билан футболдаги илк қадамларимни қўйганман. Улар икки йиртқичдек, Лео фаолиятини тугатганида, уни ҳам эсга олишади. Билмадим, бу Марадона сингари бўладими. Аммо буниси муҳими эмас”, дейди Айяла.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии