RU

Последние новости

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  25 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Рэтклифф "Манчестер Юнайтед" ишчиларини 30%га қисқартирмоқчи Новости

Рэтклифф "Манчестер Юнайтед" ишчиларини 30%га қисқартирмоқчи

"Манчестер Юнайтед"нинг янги эгаларидан ҳисобланган "Ineos" компанияси раҳбари Жим Рэтклиффнинг дастлабки қарорларидан бири 300 нафар иш жойини қисқартириш бўлади.

Рэтклиффнинг фикрича, 1000 нафар ишчилар базаси 25-30%га қисқариши мумкин. Англиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиб, якуний хулоса сўраган, унга кўра, катта кўламда оптималлаштириш доирасида 300 ишчи ўрини қисқартиришилиши мумкин. МЮ раҳбарияти, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаган ҳолда трансферларни амалга ошириш учун, ҳаражатларни ошириб юбормаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган. 

"Манчестер Юнайтед"нинг 25% акциясини сотиб олган Рэтклифф, унга 300 миллион доллар (237 миллион фунт) пул киритади, аммо бу пуллар жамоа таркибини кучайтириш учун эмас, клуб инфраструктурасини яхшилашга йўнайтирилади.

71 ёшли Жим мухлисларга мурожаат қилишга ҳам улгурди.

"Ишонаманки, биз клуб тижорий йўналишда эришган муваффақиятига қўшимча сифатида, майдонда ҳам ютуқларга эриша оламиз. Бу вақт ва сабрни, қатъийлик ва ишга профессионал муносабатни талаб қилади.

Сиз "Манчестер Юнайтед"нинг гуллаб-яшнашини истайсиз, биз ҳам айнан шу ниятдамиз. Спортда ҳеч қачон бирор нарсага кафолат берилмайди ва ўзгаришлар ҳамиша маълум вақт талаб этади. Биз узоқни кўзлаб қарорлар қабул қилишни истаймиз ва "Манчестер Юнайтед"ни ўз ўрнига — инглиз, Европа ва дунё футболи чўққисига қайтаришни хоҳлаймиз. Мен бунга жиддий киришдим ва маъсулиятни ҳис қиляпман".

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 6-поғонасини эгаллаб турибди. Кеча 19-тур доирасида "қизил иблислар" "Астон Вилла"ни мағлубиятга учрата олишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика