RU

Последние новости

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  5 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  19 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  15 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Республикада фаолият бошлаган академиялар мақоми ўзгаради, энди улар Вазирликка қарайди Новости

Республикада фаолият бошлаган академиялар мақоми ўзгаради, энди улар Вазирликка қарайди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболга оид фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2018 йил фаолият бошлаган футбол академияларининг номига ўзгартириш киритилди. Энди улар футбол маҳорат мактаблари деб аталади. 


Фармоннинг 4-банди қуйидагича кўриниш олган:


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг:


профессионал футбол клублари қошидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда – футбол маҳорат мактаблари) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш;


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда аҳоли сонидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча футбол маҳорат мактабларини ташкил этиш;


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол академияларини футбол маҳорат мактаблари этиб қайта ташкил этиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказиш;

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика