Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"
19 авг 2025 15:12
Новости
Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд журналистлар билан суҳбатда Каталония жамоасининг жорий мавсумдаги имкониятлари ҳақида гапирди.
Рэшфорд "Diario Sport" нашрига берган интервьюсида "Барселона"да ушбу мавсум требл қайд этиши учун ҳамма нарса борлигини айтди. Англиялик футболчи жамоа ўзи иштирок этадиган барча турнирларда ғалаба қозонишга тайёр эканини таъкидлади.
"Мавсум узоқ давом этади, футболни олдиндан айтиб бўлмайди. Лекин "Барселона"да ҳамма нарсага қодир кучли менталитет бор", – деди Рэшфорд.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд шу ёзда ижара асосида "Манчестер Юнайтед"дан Каталония клубига ўтганди. Форвард Ла Лиганинг 1-турида "Мальорка"га қарши баҳсда дебют қилди. Рэшфорд иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии