RU

Последние новости

12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  6 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  21 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  7 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2

РЕПОРТАЖ. "Бунёдкор" академиясида очиқ эшиклар куни ўтказилди Новости

РЕПОРТАЖ. "Бунёдкор" академиясида очиқ эшиклар куни ўтказилди

"Бунёдкор" академиясида оммавий футболни ривожлантиришга қаратилган тадбир ҳақида.

ОФК томонидан икки юлдузли мақомини олган "Бунёдкор" академиясида оммавий футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ишлар олиб бориляпти. 

Ҳусусан октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг ҳар шанба куни ўз иқтидорини намоён қилиш истагида бўлган 5-10 ёш тоифасидаги болалар учун академияда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтмоқда. Болалар  қабули мутлақо бепул этиб белгиланган. Бугун эса мазкур тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан бошланган очиқ эшиклар кунида кўплаб болалар ўз ота-оналари ҳамроҳлигида ташриф буюриб  даврасида тўп тепиш имконига эга бўлишди. Академия мураббийлар уларнинг ҳаракатини кузатиб борганини айтиш мумкин. Шунингдек, турли егуликлар, тадбир сўнгида эса эсдалик совғалари тортиқ қилинганини қўшимча қилиш даркор.


"Бунёдкор" бош директори Азиз Ҳайдаров мазкур тадбирдан бош мақсад нима эканлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. 

— Буни аввалдан режалаштирган эдик. Фақат очилиш куни аниқ эмасди. Қайсидир маънода янгилик сифатида қабул қилиш мумкин. Очиқ эшиклар кунида албатта футболчи бўлиш шарт эмас.Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссамизни қўшишни истаймиз.  Ўз оилалари билан келиб, футбол ҳавосидан баҳра олишса бас. Майдонда тўп тепаётган болалар орасидан иқтидорини кўрсак, ўзимизга таклиф қиламиз. Умуман олганда футбол байрами қилиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бошланиши доим қийин. Бу анъанавий ўтади. Камчиликларимизни тўғирлашга интиламиз.  

Энг муҳими "Бунёдкор"га мухлисларни қайтаришимиз зарур. Бизни қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларимиз учун ҳаракат қиламиз, деб баралла айта оламан.  




ҚОЛГАН СУРАТЛАРНИ САЙТИМИЗНИНГ ГАЛЕРЕЯ БЎЛИМИДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН 


Суратлар муаллифи: Хуршида Абдикулова 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика