RU

Последние новости

22:57Миллатлар лигаси. Хорватия 90+5 дақиқадаги автогол сабаб ғалабани қўлдан бой берди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:49Миллатлар лигаси. Тез орада бошланадиган бешта ўйин учун таркиблар билан танишинг  1 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  0 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  12 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  6 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  9

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди” Новости

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди”

“Тоттенхэм” собиқ устози Харри Реднапп Россия ТЖнинг Евро-2020'даги омадсизлигига муносабат билдирди.

“Жуда ва жуда ёмон ўйин. Шундай йирик мамлакатингизда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Россия аҳолиси қанча эди? 140 млн. Бу жуда кўп. Гуруҳдан чиқа олмаганингизнинг асосий сабаби футболчиларнинг даражаси пастлиги туфайли. Кеча футболчингиз шунчаки голни данияликларга совға қилди. Бельгияга қарши ўйинда Лукаку гол урган вазиятда ҳимоячингиз қилган хатони ҳам эслайман.

Жиддий айтадиган бўлсам, мураббий (Станислав Черчесов)ни истеъфога чиқариш сизларга ёрдам бермайди. Ҳеч бир мураббий кучсиз футболчилар билан муваффақиятга эриша олмайди. Бу мумкин эмас.

Клопп ҳам Пеп ҳам Россия ТЖ билан ҳеч нарса қилолмасди. Мураббийлар сеҳргар эмас, улар мўжиза яратолмайди. Агар футболчилар керакли даражада бўлмаса, мураббийлар буни бартараф этолмайди. Сизлар футболчиларингиз ҳақида ўйлашингиз керак. Улар Европадаги чемпионатларда ўйнашадими? АПЛда ҳеч ким йўқ. Павлюченко қаерда, Аршавинчи?”, дейди Реднапп.
Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика