"Реал"нинг 9 асосий футболчиси "Вальядолид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
19 фев 2021 23:16
Новости
"Реал"нинг 9 асосий футболчиси "Вальядолид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Реал"да жароҳатлар кўпайиб кетмоқда.
Айни дамда 9 нафар футболчи лазаретда бўлиб турибди. Шу сабабли Карим Бензема, Эден Азар, Альваро Одриосола, Серхио Рамос, Марсело, Дани Карвахаль, Федерико Вальверде, Родриго, Эдер Милитао каби футболчилар "Вальядолид"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Шу боисдан Зиданга "Кастилья" футболчилари ёрдами керак бўлади. Ўйин қайдномасига 20 ёшли марказий ҳимоячи Виктор Чуст, 19 ёшли ҳужумкор хавбек Серхио Аррибас, 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Мигель Гутьеррес, 20 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Антонио Бланко ҳамда 21 ёшли ҳужумчи Уго Дуро киритилди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии