RU

Последние новости

01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  0 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  0 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  12 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2

“Реал“ни чўққига қайтарган президент вафот этди. У юлдузларни ўз пулига сотиб оларди Новости

“Реал“ни чўққига қайтарган президент вафот этди. У юлдузларни ўз пулига сотиб оларди

Ушбу инсон “Реал“га буюкликни қайтариб берган.

1998 йилнинг май ойида “Реал“ президенти Лоренсо Санс телефон рақамини алмаштирди. Энди унда 05-20-98 рақамлари — микрофонда қуйидаги сўзларни айтган кун санаси бор эди: “Энди хотиржам ўлишим мумкин. Ниҳоят бизда бизда ушбу соврин бор“.

“Амстердам Арена“даги Чемпионлар лигаси финалидан сўнг президент стадионинг ўзида шу гапларни айтган. Ўша пайтда “Реал“нинг Европадаги ҳукмронлиги тарихда қолиб кетган эди. “Қироллик клуби“ Бернабеу (футболчи) давридан бери Чемпионлар Кубогини ютмаганди. Ўшандан бери 30 йилдан кўпроқ вақт ўтди, клуб бир неча марта УЕФА Кубогида зафар қучди, аммо бу ҳақида унутиб юборишган эди. “Реал“ 1990-2000 йиллар орасида ҳеч кимни қўрқитмасди. Улар Европада лузер бўлишган.


Санс ҳаммасини ўзгартирди.


Санс 1995 йилда “Реал“ раҳбарига айланди ва уни ўз пуллари эвазига кучайтирди. Уни трансферлар қироли дейишарди


Лоренсо Санс ҳеч қачон бизнес-мактабга бормаган. У бой бўлмаган оилада катта фарзанд бўлган: Унинг бувиси “Реал“ стадионида турли ичимликлар сотарди. Лоренсо ёшлигида сартарош бўлиб ишлаб, пулни тежаб сарфлаган ва 60 йилларда катта бўлмаган гул қоғоз (обой) фабрикасини ишга туширган. У дастлабки йирик маблағини ўша фабрикаси даврида, машинасининг устида шартномалар имзолаганда ишлаб топган.


80 йиллар бошида Санс Блас Пиньяр — испан миллатчилари етакчисига ишлаб, фойдали танишлар орттирди ва бу танишувларни катта даромадга айлантирди. “Mercantil Valenciano” нашрининг ёзишича, у Мадрид шаҳри кенгашидан қурилиш режалари ҳақида яширин маълумотлар олган ва бундан яхшигина даромад қилган. Санс ўзининг биринчи йирик ишида 352 млн. песет эвазига бино сотиб олиб, уни ўша куннинг ўзидаёқ 600 млн. песетга пуллаган. Бу “мўжизалар“ кейин ҳам давом этаверган. У 90 йилларда 13 млн. доллар эвазига катта ерни сотиб олади, 6 кун ўтиб ушбу ҳудуд қайта режалаш туфайли қимматлашиб кетади ва ер нархи 38 млн. долларга етади.


Лоренсо болалигида “Реал“нинг деярли барча уй учрашувларини томоша қилган (бувиси уни ўзи билан ишга олиб кетарди). У ҳамма каби “Қироллик клуби“ футболчиси бўлишни орзу қилган, аммо йигитча бошқаларга ўхшамасди — чўнтагида бир-икки песо бўлган Санс миллионлик бизнес ярата олди. Лоренсо 85 йилда отчопарга эгалик қилган ва ўша ерда “Реал“ президенти ва от пойгаси ишқибози Рамон Мендоса билан танишиб қолган. Улар дўстларга айланишди, Санс клуб директорига айланди ва аста-секинлик билан клуб вице-президенти лавозимини эгаллади.

80 йиллар ўрталарида “Реал“ икки марта УЕФА Кубогида зафар қучди — бу охирги 19 йил ичидаги дастлабки халқаро совринлар эди. Ушбу муваффақиятни уйғониш деб аташди, аммо ҳамма кутган воқеа рўй бермади. 95 йилнинг ноябрида клуб 115 млн. доллар қарздор эканлиги аниқланди. Мендоса истеъфо берди. Санс раҳбарга айланди.


“Мен “Реал“ президенти лавозимини Мендоса каби бош вазирникидан обрўлироқ деб ҳисобламасамда, бироқ ўз орзуйимга етдим. Бу ҳаётимдаги энг бахтли кунларимдан бири“ — деганди Лоренсо.


Катта ўзгаришлар трансфер ойнасида содир бўлди. “Реал“ сўнгги 5-6 йил ичида Лаудруп, Хажи ва Саморано каби юлдузларни сотиб олди. Аммо “Қироллик клуби“ кўпроқ ҳали катта машҳурликка эришмаганларни харид қилди. Мадрид клуби раҳбарияти омадга ишониб бу трансферларни амалга оширди.


Сабаб оддий. Ўша даврларда 115 млн. доллар эвазига ҳатто “Малага“ ҳам чемпион бўла оларди. Камдан-кам давлатларда бундай қарз бўлган. “Реал“да янги қарзлар учун имконият йўқ эди, эскиларини ёпиш учун эса 10 йил керак бўларди. “Қироллик клуби“ акциялари бошқа испан клублари каби қўлида эди. Бу ерда президент — клуб эгаси эмас, ёлланма ишчи бўлган. Ушбу демократик футболнинг ижобий жиҳатлари кўп, аммо битта сезиларли зарари бўлган: Клуб қанча даромад топса, фақат ўшанча харажат қила оларди. “Реал“да юлдузларга пул бўлмаган.


Воқеаларнинг бундай ривожи музокаралар қироли ҳисобланган Санс иқтидорини чеклаган. “Сансда спорт директорининг таланти бўлган. У нафақат трансфер ҳақида келишган, балки ўзи футболчини кузатиб, мураббий каби ишлаган. Санс янги иқтидорларни шахсан ўзи кўриш учун кўп саёҳатда бўларди ва қарорларни бир ўзи қабул қилган“ — деганди Marca журналисти Марио Эстрела. “Трансферни ҳал қилиш учун менга 24 соатнинг ўзи етарли эди“ — деган президенти. Аммо харажатларга пул бўлмаган.


Санс йўлини топди. У “Реал“ни ўз пуллари эвазига кучайтирди.


“Мен пуллар ҳақида ўйламайман. Президентлик лавозими кўплаб эшикларни очади, аммо мен ҳеч қачон ўз фойдам йўлида клубдан фойдаланмайман. “Реал“ — менинг наркотиким. Бу ерга одамлар орзусини амалга ошириш учун келганман“ — ушбу гапларни айтган Санс маошдан воз кечганди.


Президент “Валенсия“даги бир мавсумида 34та гол урган Миятовични сотиб олди. “Севилья“даги сўнгги 3та мавсумида рақиблар дарвозасини 68 марта ишғол қилган Шукерни олиб келди. Европанинг 1991 йилдаги энг яхши дарвозабони Бодо Илльгнерни кўндирди, Роберто Карлос, Зеедорф ва Зе Робертолар трансферини амалга оширди. Каталониялик рақиблар футболчиларни кузатишни бошлаганида Санс уларни “Реал“га ўтишга кўндирган бўларди. “Қироллик клуби“ янги жамоа билан ЛаЛигада зафар қучди.

“Реал“да эришганларимнинг барчаси Санс туфайли. “Интер“да Мадрид клубига ўтишим тарихдаги энг тезкор трансферлардан бири бўлган. Санс 10 дақиқа ичида ҳаммаси ҳақида келишиб қўйган“ — деганди Роберто Карлос.


Санс севимли клубига 50 млн. доллар совға қилди ва уни чўққига қайтарди.


1998 йилда “Реал“ ЧЛ финалига чиқди, аммо клубни аутсайдер деб ҳисоблашди


Лоренсонинг инвестицияси 2 йилдан сўнг ўзини оқлади. 1997/98 мавсумда Юпп Хайнкеснинг “Реали“ Чемпионлар лигасининг 10та ўйинида битта мағлубиятга учраб, финалга чиқди. “Қироллик клуби“ плей-офф босқичида бор-йўғи битта гол ўтказиб юборди. Аммо ҳатто шундай жиддий юриш ҳам жамоанинг статусини ўзгартира олмади. Ҳеч ким испанларга ишонмади. Уларнинг рақиби Европада ҳукмронлик қилаётганди.


Роналдоси бор “Интер“ни мағлуб этиб, А Серия ғолибига айланган “Ювентус“ кетма-кет тўртинчи йил еврокубоклар финалига чиққанди. Клубда дунёнинг энг яхши уч футболчисидан икки нафари бор эди — Зидан ва Дель Пьеро. “Кекса синьора“ таркибида Анжело Перуцци, Давидс каби юлдузлар бўлган ва уларнинг барчаси ўзининг энг яхши формасида эди.


“Финалгача боришимизни ҳеч ким кутмаганди. Фаворит бўлмаганмиз. “Юве“ скудеттони ютди, кетма-кет учинчи финалида ўйнаётганди, биз эса ЛаЛигада омадсизликка учрадик. Турли даражадаги икки жамоа. Бизда фақат иштиёқ бор эди“ — деганди Миятович.


Бундай фарқни трансфер ойнасидаги харидлар билан йўқотиб бўлмасди. “Реал“да ҳали бор кучини кўрсатишга улгурмаганлар ёки ветеран футболчилар тўп тепарди. Футболчилар кийиниш хонасида жанжаллашарди. Хайнкес эса можароларни тўхтата олмаган, иккига бўлинган гуруҳлар эса ўзаро жанг қилган. “Реал“да зафар қучиш учун имконият бўлмаган.


Ушбу можароларда Лоренсо Сансни айблашарди. Клуб президенти раҳбардан кўра кўпроқ мухлисдек иш тутарди. У барча ишқибозлар каби клубнинг энг яхши футболчиларини яхши кўрган. Санс кучлиларга кўпроқ ён босиши турли адолатсизликларга сабаб бўлган.


У мураббийларга ҳам фанатлардек муносабатда бўлган: ҳар қандай омадсизликда мутахассисларни айбларди. Санс раҳбарлик лавозимидаги дастлабки 3 ойда 3 бош мураббийни ишдан бўшатди (Вальдано, Иглесиас ва Дель Боске), чемпионликдан сўнг Капеллони ҳайдаб юборди (унга италияликнинг эҳтиёткор ўйини ёқмаган) ва ЧЛдаги муваффақиятдан кейин Хайкес билан хайрлашган. Футболчилар мураббийлардан устун эканлигини ҳис қилишарди. “Йигитлар Юппни еб қўйишди“ — деган эди Санс Хайнкес истеъфосидан сўнг. Лоренсо “Реал“ президенти бўлган 4,5 йил ичида 8 нафар мураббийни алмаштирди.

“Юве“ билан баҳсга бир ҳафта қолганида Хайнкесга қўнғироқ қилиб, ишлари ҳақида сўрадим. Юпп ғазабда эканлигини ва бу жамоа билан ишлашни хоҳламаётганини айтди. Ўшанда жамоанинг 7-8 етакчисини йиғиб, шундай дедим: “Юпп финалда ғалаба қозона олмаслигини ҳис қиляпти, чунки сизлар билан ишлашнинг иложи йўқ. Ўзингизни махлуқдек тутяпсиз“ — дея айтиб берган Санс.


Ўйиндан олдин Миятович сўзга чиқди: “Йигитлар, бугун финалдамиз, эртага яна қайси биримиз бу ерларгача етиб келишимизни ҳеч ким билмайди. Келинг, майдонга чиқиб, ғалаба учун қўлдан келган барча ишни қиламиз“. Бу гаплар жамоани руҳлантира олмади. Ювентус“ баҳсни катта тезликда бошлади. Дешам узоқдан ерлатиб зарба берди. Зидан тезкор қарши ҳужумда ҳимоя чизиғини кесиб, ажойиб пас берди, аммо голга омад етишмади. Дель Пьеро ҳам шундай пас билан ўзини кўрсатди, бироқ яна муваффақиятсизлик.


Ўша “Юве“ ушбу темпда давом этиши мумкин эди, лекин омад “Реал“га кулиб боқди. Биринчи бўлим ўртасида Роберто Карлос Дель Пьеро билан тўқнашиб кетди, кейин Йерро Алессандрога орқадан зарба бериб, ўша пайтдаги дунёнинг энг яхши футболчисини жароҳатлади.


Дель Пьеро Чемпионлар лигасининг 9та учрашувида 10та гол уриб, гол+пас тизими бўйича Европанинг энг яхши тўпурари бўлган ва “Ювентус“нинг энг тезкор ва хавфли ҳужумчиси ҳисобланган. Туринликлар ҳимоялана бошлашди. “Реал“ биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўзини кўрсата бошлади ва ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, аммо Рауль Миятовичнинг аниқ пасини 6 метрдан голга айлантира олмади.


Ҳаммаси иккинчи бўлимда ҳал бўлди. Инзаги 6 метрдан гол ура олмади, Дель Пьерони дарвозабон билан бирга-бир чиқаришмади — ҳакам йўқ офсайд учун байроқчасини кўтарди, кейин Чемпионлар лигаси финаллари тарихидаги энг баҳсли вазият содир бўлди. 67-дақиқада Миятович Роберто Карлос зарбасидан сўнг тўпга эгалик қилди ва Перуццини алдаб, бўш дарвозага гол урди. У кадрдаги ҳимоячилардан дарвозага яқинроқ эди. Зарба вақтида у офсайддамиди ёки йўқ, ҳозиргача номаълум.




“Биз ҳеч қачон бунча одам бир жойга йиғилиб, йиғлаганини ва хурсандчилик қилганини кўрмаганмиз. Бу ғалаба “Реал“ менталитетини ўзгартирди“ — деганди Санс.


“Реал“ президенти “Қироллик клуби“га ишонган Европадаги ягона одам эди. “Икки кун олдин қиролга кубокни саройга олиб келишни ваъда бергандим“. Икки йил ўтиб у иккинчи марта Чемпионлар лигасида зафар қучди.


2005 йилда Санс “Парма“ни харид қилишга яқин келди, аммо ғалати воқеа туфайли пулларидан айрилди ва “Малага“ни сотиб олди


Икки йилдан сўнг Санс иккинчи Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди ва бир неча ойдан сўнг президентлик сайловларида Пересга мағлуб бўлди. Икки йирик чемпионлик Санснинг обрўсини жуда кўтариб юборгани туфайли ҳеч ким Пересни жиддий қабул қилмади. Мухлислар ушбу муваффақиятлар такрорланмайди деб ўйлашди. Аммо Флорентинога ҳеч ким ишонмаётган бир пайтда, клубнинг янги президенти Фигуни олиб келишни ваъда берди. 2000 йилда Фигу дунёнинг энг яхши футболчиси ва Каталониянинг фахри бўлган. Уни худди Мессидек яхши кўришган. Сайловчилар совринлар ҳақида унутишди, уларни фақат битта нарса — “Реал“ Каталония клуби сардорини сотиб олганидан сўнг “Барселона“га нима бўлиши қизиқтирарди.


2004 йилда сут маҳсулотлари гиганти Parmalat инқирозга учради ва икки йил ўтиб “Парма“ни сотишга мажбур бўлди. Футболни соғинган Санс ушбу клуб учун асосий даъвогар эди.


Ҳали обрўси тушиб кетмаган миллионер А Серия клуби билан ажойиб қайтиш амалга ошириши мумкин эди. Аммо кутилмаганда италянча комедия содир бўлди. 2005 йилнинг августида “Парма“ босслари Санс билан музокаралар ўтаётгани ҳақида эълон қилишди. Клуб мухлислари бундан қувониб, жамоани ажойиб келажак кутаётганига ишона бошлашди. Кейин ғалати воқеалар содир бўлди.


Санс 26,5 млн. евро эвазига “Парма“ни сотиб олди ва яна бир миллионни келишув кафолати сифатида аввалги раҳбарлар ҳисобига ўтказиб беришга келишди. 20 сентябрь куни Лоренсо дастлабки тўловни (7,5 млн. евро) амалга ошириши керак эди. Ушбу санадан бир ҳафта аввал бизнесмен пуллар ўтганини эълон қилди. Бир кундан кейин “Парма“ босслари уларнинг ҳисобига пул тушмаганини айтишди.

Лоренсо Санс ва унинг ўғли "Парма" учрашувида


Бир неча кун ўтди. Санс пуллар трансферини тасдиқловчи факс кўчирмасини тақдим этди. “Парма“ эгалари эса ҳисобга бир евро ҳам келиб тушмагани ҳақида ҳужжат кўрсатишди. Кейин журналистлар ишга киришди ва улар Санснинг ўтказмасида унинг имзоси йўқлигини аниқлашди.


Орадан бир неча кун ўтиб Санс пулларни ўтказмагани маълум бўлди. Тўлов кечиктирилди. Бир ойдан сўнг Санс дастлабки тўловни амалга оширди, бироқ кейинги муддатларда пул ўтказмади. 2006 йилнинг январида “Парма“ музокараларни тўхтатиб, 7,5 млн. еврони ўзида олиб қолди.


Санс ўша йили “Малага“ни харид қилди, аммо клуб ишида умуман қатнашмади: Ҳаммасини унинг ўғли Фернандо бошқарди. Лоренсонинг ўғли ушбу клубда 7 йил ичида 220та учрашув ўтказиб, жамоа афсонасига айланган ва отаси ёрдамида клуб президентига айланади. Икки йилдан кейин “Малага“да молиявий муаммолар бошланди ва Санс уни қатарлик шайхларга пуллаб юборди.


Жорий йилнинг 21 март куни 76 ёшли Лоренсо Санс коронавирусдан вафот этди. У саккиз кун давомида касалхонага боришни истамади ва вирусни парацетамол билан енгишга ҳаракат қилди. “Касалхоналар тўла эди, отам палатада бирор кишининг ўрнини эгаллашни истамади“ — дейди “Реал“ собиқ ҳимоячиси Фернандо Санс.


“Реал“ Санс туфайли тарих китобларида ўз ўрнига қайтди. У биз учун еттинчи ва саккизинчи Чемпионлар Кубогини ютиб берди. Биз ҳаёти ва оиласини (Санснинг катта ўғли “Реал“ баскетбол жамоасида ўйнаган, кичкинаси эса футбол жамоасида, унинг қизи Мичель Сальгадога турмушга чиққан) севимли клубига бахшида қилган буюк мадридликдан айрилдик, аммо унинг “Реал“га бўлган меҳри доимо тирик бўлади. Биз ҳеч қачон унинг меросини унутмаймиз“ — деганди Флорентино Перес.

Перес 20 йил аввал Санс ўрнини эгаллади. Флорентино клуб қарзларини ёпди, дунё суперюлдузларини йиғди ва беш марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. “Реал“ яна дунёнинг энг машҳур жамоаси. 2006 йилда Санс яна “Қироллик клуби“ президентлиги учун курашди, аммо у сайловларда бор-йўғи 8% овоз тўплай олди.


Унинг вафотидан кейингина севимли клуби обрўсини тиклаш учун ўз пулларидан воз кечган Лоренсо Сансни эслай бошлашди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика